loader
Foto

Уйғур мусулмонлар чўчқа йилини даҳшат билан кутиб олдилар

Улар билан суҳбат қуришнинг уддасидан чиқилган кўплаб уйғурларнинг айтишича, улар чўчқа йили ҳақида қўрқуви билан гапирадилар – улар бу йил уйғурлар ўз ватанида ўзининг «хитойлик» эканини исботлаш учун чўчқа гўшти ейиш ва мўловини олиб ташлашга мажбур қилишлардан қўрқмоқда.

2018 йилнинг охирида Хитой коммунистик партияси уйғурларни ҳалол бўлмаган нарсаларни ейишга ундаётгани ҳақида кўп сонли хабарлар пайдо бўлганди. Уйғур амалдорларидан бири Ширели Бехит ўз маърузасида ҳалол бўлмаган нарсаларни ейишдан бош тортаётган давлат хизматчиларини «иккиюзламачилар» ва «учта ёвузлик ўқи – диний экстремизм, этник сепаратизм ва жанговар терроризм» таъсири остида деб ёзди.

Яна бир уйғур амалдор ўз қизига ёзган очиқ хатида ундан чўчқа гўшти ейишни ўртагмагани учун узр сўради. Ўтмишда у қизига агар чўчқа гўшти еса «унда чўчқа қулоғи ва бурни ўсиб чиқиши»ни айтарди. Энди эса «етук бўлмаган ота эканлигидан афсусланиши»ни ёзган.

Бошқа бир уйғур амалдор «овқатланиш билан боғлиқ одатларнинг ўзгариши гап деэкстремизация ҳақида кетганда муҳим ва узоқ муддатли таъсирга эга бўлади» деб ёзган.

Уйғурлар янги йилнинг рамзи бўлган чўчқа гўштига нисбатан ҳис қиладиган қабул қилмаслик туйғусига муносиб баҳо бермаслик қийин. Ҳалол таом туб уйғур аҳолиси ҳаётига шу қадар сингиб кетганки, ҳатто диний эҳтиромлар доирасидан ҳам чиққан.

Катта ёшдаги кўплаб уйғурлар маданият инқилобининг энг оғриқли психологик жиҳати Хитой компартияси чўчқалардан қандай фойдалангани бўлган. – «Улар кўплаб уйғур оилалардан, жумладан, менинг бобомдан чўчқа боқиш ва ҳатто улар билан бир оғилда ухлашга мажбур қиларди. Улар чўчқани уйғурларни «қизилларга айлантирадиган «сиёсий ҳайвон» деб айтишга мажбур қилишарди.

«Мен болалик пайтимда кўплаб одамлар қандай қилиб уйғурларни куч билан чўчқа гўшти ейишга мажбур қилишгани, кўпчилик кейинчалик ақлдан озган ҳақида гапириб беришарди».

Уйғурларнинг қўрқишини бу янги йилни қандай нишонлашга мажбур қилишаётгани ҳам  кучайтиради. 2018 йилгача уйғурлар жамиятида ой тақвими бўйича янги йилни нишонлаш амалда кузатилмасди, лекин эндиликда тарихда биринчи бор улар учун Рамазон Ҳайити ва Қурбон Ҳайити ўрнига шу байрам асосий тадбирга айланмоқда.

2018 йил машҳур уйғур мусиқачиси Абдулла Абдураҳим ўзининг машҳур мўйловини олиб ташлаганди. Уйғурларда мўйлов эркакликнинг ажралмас белгиси ҳисобланади ва мўловни олиб ташлаш – маънавий ахталик саналди. Энди эса барча уйғурларга 65 ёшга қадар соқол-мўлов қўйиш тақиқланди.

Абу Муслим таржимаси