loader
Foto

Чеченистонга таркибида чўчқа гўшти бўлган «ҳалол» колбасалар етказиб берилган

Чеченистонга етказиб берилган ушбу колбасани ишлаб чиқарувчи Москванинг Царицыно гўшт комбинатига нисбатан даъволар пайдо бўлди. Хусусан, шу йил ёзда корхона мусулмонлар учун мўлжалланган колбасага чўчқа гўшти қўшганлиги учун 100 минг рубль миқдорида жаримага тортилди. Энди эса янги жанжал юзага келди. Бунда, порталнинг қайд этишича, маҳсулот ўровида колбаса таркибида тақиқланган таркибий қисмлар йўқлиги ва у ГОСТ талабларига, шунингдек, шариат меъёрларига жавоб бериши кўрсатилганди. Шариатга кўра мусулмонларга чўчқа гўшти истеъмол қилиш тақиқланади.

Маҳсулотни ҳалол стандартига мос келадиган деб тан олиш учун мусулмонларнинг нуфузли органлари ишлаб чиқаришда текширув ва сертификатлашни амалга оширади. Сўнгра маъқулланган маҳсулот махсус тарзда маркаланади. Аввалроқ Россия муфтийлар кенгаши Царицыно гўшт комбинатининг ҳалол маҳсулотлари таркибида деярли ярим фоизни ташкил қиладиган ва 10 баравар кўп аниқланган чўчқа гўштини топганди. Ўтган йили Чеченистонда Москванинг худди шу корхонаси ишлаб чиқарадиган бошқа бир колбаса нави - «Дагестанская новинка» тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига киритилганди.