Қайд этилишича, астронавтлар орасида аёл ҳам бўлади, унинг парвози ушбу араб мамлакати учун тарихий бўлади.
Агентлик маълумотларига кўра, космик дастурнинг мақсади "қисқа ва узоқ муддатли космик парвозлар учун кадрлар тайёрлаш, халқаро илмий тадқиқотларда иштирок этиш ва космик сектор тақдим этаётган барча имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш"дир.
Эслатиб ўтамиз, 2030 йилгача иқтисодиётни қайта қуриш ва нефтга қарамликни камайтириш бўйича кенг кўламли стратегия доирасида Саудия Арабистони илм-фан ва технологияни фаол ривожлантирмоқда. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бмн Салмон томонидан қўллаб-қувватланган режа аёлларни иш кучига кўпроқ жалб қилишни талаб қилади. 2018 йилда Саудия Арабистони аёлларнинг автомобиль ҳайдашига нисбатан узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.
Шунингдек, эслатиб ўтамизки, космосга чиққан биринчи араб Саудия Арабистони шаҳзодаси Султон бин Салмон, яъни валиаҳд шаҳзоданинг укаси ва ҳаво кучлари учувчиси эди. У 1985 йилда НАСА Discovery экипажининг бир қисми бўлган. Кейинчалик у 2018 йилдан 2021 йилгача Саудия Арабистони космик комиссияси раҳбари лавозимида ишлаган.