loader
Foto

Интеллектуал фирибгарлар

Агар улар кимгадир ноқулайликлар туғдирса, уларни ҳаётдан маҳрум қилса бўлар экан. Буларнинг ҳаёти бошқаларнинг ҳаётидан кўра қадрли эканини ҳеч ким илмий йўл билан исботлаб бермаган эмиш.

Бу мутафаккир нусха “бошқа ҳаётлар” ҳақида гап очиши билан, бошқа ҳаёт деганда ҳайвонларни назарда тутаётгани ва инсон билан ҳайвон орасида биологик фарқ йўқлигини айтади (бу ерда у баъзи мисолларни ва илмий фактларни ҳам келтиради). Инсоннинг интеллектуал имкониятлари ҳайвонлар нерв фаолияти ишлашининг олий намунаси экан. Унинг айтишича, агар инсонда қандайдир ҳуқуқлар бўлса, ҳайвонлар ҳам худди шунга ўхшаш ҳуқуқларга эга бўлиши керак. У бу сўзларни фарзандларни ўлдириш ҳақидаги гапларидан сўнг айтади. Яъни, унга кўра, ҳайвонлар ҳуқуқини таъминлаш керак, чунки ҳайвонлар ҳам оғриқ сезиши ва роҳат ҳиссини туйиши мумкин экан.

Гапираётган одамнинг ҳамсуҳбати уни диққат ва катта ҳурмат билан тинглайди. Ҳар бир гапини қўллаб-қувватлаб маъқуллаб туради ва уни дунёдаги энг одобли одам деб айтади.

Одамхўрлик (Каннибализм)

Сўнг иккита ҳамсуҳбат одамхўрликнинг (каннибализм) ахлоқий тарафдан жоиз эканлиги ҳақидаги гапни бошлайди. Булар охир-оқибат одамнинг гўштини озиқ-овқат сифатида қўлланиши жоиз эканлигига иттифоқ қилишади. Асосий масала, емоқчи бўлган одамни ўлдирмаслик ва ўлган одамнинг қариндошларининг розилиги ҳам бўлиши керак экан...

Мақоланинг кириш қисмини ўқиган одамлар, булар жинними деган савол бериши табиий ёки бу жиноятчиларнинг кундалик дафтаридан олинганми дейиши ҳам ўринлидир. Бироқ бу фаразлар нотўғри, асл ҳақиқат эса, бундан ҳам ажабланарлидир.

Бу суҳбат тўлиқ интернетга қўйилган. Истаган одам уни кўриши мумкин. Бу замонамизнинг энг катта иккита атеист олимларнинг суҳбатидан олинган. Бу иккаласи нафақат насронийлар балки ҳар қандай диннинг ашаддий душманларидир. Бу олим нусхалар жуда таниқли шахслар ҳамдир.

Ричард Докинз

Буларнинг бири эволюциячи-биолог Ричард Докинздир. Эволюция назариясини исботлаши учун ҳар қандай қабоҳатларга ҳам тайёр кимса. У диннинг ашаддий душмани бўлса ҳам ўз назарияси билан динларнинг келиб чиқишини исботламоқчи бўлади. Унинг айтишича, дин мия вируси бўлиб, инсон миясига чуқур ўрнашиб олар экан ва ҳар қандай вирус каби ўзини одамлар жамоасида намоён қилар эмиш. Аслида эса, ҳар қандай ғоя инсоният жамиятида шу тарзда тарқалади. Агар айнан шуни қиёс қилаётган бўлса бу мутлоқа нотўғридир. Агар инсон ўз ғоясини бошқа одамларга “юқтира олмаганида” ҳеч қандай жамиятлар шаклланмаган бўларди.

Докинз дин ҳақида бузуқ тасаввурга эга бўлишига қарамай, у Оксфордда дарс беради. У замонамизнинг энг йирик мутафаккирларидан бири ҳисобланади. Умуман олганда, бунга ўхшаган одамлар яна жуда кўп мукофотларни олган бўлиб  чиқади. Хуллас, бу суҳбатдаги инсонларнинг бири.

Питер Сингер

Иккинчи суҳбатдошнинг исми Питер Сингердир. У файласуф бўлиб, “Коинот одоби”нинг муаллифидир. У ўзича коинот одобини ишлаб чиққан  муаллиф экан. Кимларгадир бу кулгили бўлса ҳам, аммо Питер Сингер учун кулгули эмас экан.  Питер Сингер фалсафа профессори ҳамдир. Бу иккита ҳамсуҳбат профессор бўлиб олишган, доимий профессорларни эса университет ишдан бўшатиб юбора олмайди экан. Сингер Принстонда дарс беради.

Шунда қилиб, бу икки ҳамсуҳбатлар иккита катта университетнинг катта ўқитувчиларидир.

Буларнинг суҳбатлари ёзилган видеони ҳам қўяман, чунки юқорида ёзганларимга ишонмасликларингиз мумкин. Уларнинг суҳбатларини эшитганлар даҳшатга тушади. Пристон ва Оксфордагиларнинг томи кетганми, деган фикрга ҳам боришларингиз мумкин. Бироқ, Докинз атеистларнинг пири бўлиб, у атеистлар флагмани ҳамдир. Унинг муридлари жуда кўп. Жуда кўпчилик унга эргашади.

Бу ерда нимадан кўпроқ қўрқишимиз керак? Биринчидан, енгил санаш. 2009 йил ёшлигидан ногирон бўлган (ногиронлар аравасида) америкалик адвокат аёл Сингер билан қўрқмасдан баҳс қилиш учун Принстонга келган. Ҳолат шундай бўлдики, Сингер уни Пристон паркларини айлантирди, ишламайдиган қўлларини кўтаришга ёрдам қилди... жуда яхши муносабатда бўлади. Бироқ шундай бўлишига қарамай, баҳсда ноинсоний гапларни гапиради. Яъни адвокат аёлга ўхшаган ногиронлар яшашга ҳаққи йўқ, деган маънодаги сўзларни айтади.

Бу ерда энг қўрқинчлиси албатта бундай “ахлоқий мафкура”лар илмий истилоҳлар билан безатилади. Аслида эса, бундай муносабат янгилик эмас, у доим бўлган. Бироқ бу фикрлар илмий сўзлар билан ниқобланадиган бўлиб, уни эшитгувчилар ҳам бу каби фикрга эргашадиган бўлди. Ҳақиқатда эса, бу такаббур ақлнинг ҳалокатидир. Бироқ, бу “пир”ларга эргашаётганлар нимага эргашаётганларини англамаяптилар.

Ўзбеклар орасидан шу каби интеллектуал ёлғончиларга эргашиб юрганларнинг кўпайиб бораётгани ҳам ачинарлидир...

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади