loader
Foto

Ислом инқилобининг қирқ йиллиги

Ўша пайтлардаги Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Шох Паҳлавийнинг асосий танқидчиларидан бири ватанига 14 йиллик муҳожирликдан сўнг, шоҳга қарши намойишларга бошчилик қилиш учун етиб келди. Шу тариқа унинг лойиҳаси – Эрон Ислом Республикасини ҳаётга татбиқ этиши кўзда тутилган Ислом инқилоби учун шароитлар яратилди.

Бизнинг эски ўқучиларимиз Эрон Ислом Республикасига муносабатимизни яхши билишади, демак, бизнинг Ислом инқилоби ва унинг раҳбарига бўлган муносабатимизни ҳам билиб олиши мумкин. Ҳали ҳам билмаганлар учун - биз уларни "шиалар ва суннийларнинг биродарлиги", "мазҳабларнинг яқинлашиши", "сионизм ва империализмга қарши умумий кураш" ва бошқа исломий, яъни сунний (барча ички тафовутлар билан) шиорлар остида дунёга ҳукмронлик қилишга интиладиган, шиалар экспансионизм тузилмалари деб ҳисоблаймиз.

Ушбу шиорлар билан ҳумайнийчилар бу мамлакатда шиа ҳокимиятини ўрнатиш учун фойдаланган, америкаликлар Ироқни ишғол этгандан кейин ва айниқса, эълон қилинган тамойилларга қарамай, ҳумайнийчилар сектантлик нуқтаи назаридан ислом байроқлар остида бош кўтарган суннийларга қарши ғоявий душманларча баасчилар режимини ҳимоя қилган Суриядаги қўзғолондан кейин тушунарли бўлди. Бироқ, буни Ҳумейний тарафдорлари эмас, балки унинг ғояларига хиёнат қилганлар амалга оширганига (яхши Ленин ва ёмон Сталин ҳақида гапиришга ўхшаш) қандай қилиб ишонтиришни исташларидан қатъи назар, бу инқилоб етакчисининг қарашларини ва улар асос қилиб олган шиа асарларини яхши билганлар бошидан бошлаб уларга асосланган давлат айнан шундай сиёсат олиб боришига шубҳа қилмадилар.

Бироқ, биз ушбу ҳодисаларга муносабатимизни яна бир бор намоён қилиш учун ушбу санадан фойдаланмаймиз. Бунинг ўрнига уни тажриба ва тарихий ҳодиса сифатида холисона баҳолашга ҳаракат қилиш фойдалироқ бўларди.

Шиалар "ислом инқилоб"и амалга оширилгунга қадар ўнлаб йиллар мобайнида шунга ўхшаш нарсаларга интилаётган турли хил сунний ҳаракатлар мавжуд бўлганлигига қарамасдан, бу фақат Эронда рўй берди ва фақат шиалар бунга муваффақ бўлди. Айнан шу ҳолат 1979 йил авлоди феномени, яъни бу вақт учун хаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган ғоялар ва тамойиллар – инқилобий тавҳид, ижтимоий ва сиёсий фаоллик, динийлик, ғарб буюмпараст капитализми ва совет атеистик коммунизми санамларига қарши кураш, жаҳон сионизми ва судхўрликка ошкора чақирувни кўрган бутун дунё бўйлаб миллионлаб мусулмон суннийлар ва ҳатто мусулмон бўлмаганларни ҳайратга солишга сабабчи бўлди.

Нима учун буларнинг барчаси шиа диний платформасида муваффақият қозонди ва уни тарқатишга хизмат қилди, суннийларнинг эса қўлидан келмади? Буни суннийлар томонидан объектив таҳлил қилиш ҳаракати жуда оз, ҳатта бармоқ билан санарли даражада. Бунинг ўрнига кўплаб диндошларимиз ушбу инқилоб феноменини фақат ташқи фитналар орқали тушунтиришга уринмоқдалар, бу Исроил, Англо-Саксонлар, масонлар ва ҳозирги замонда кўпроқ урф бўлган конспирология сабаблари билан юзага келишидан қатъи назар.

Бироқ, биз қанчалик ёқтирмаслигимиздан қатъи назар, айнан Эронга 40 йил муқаддам сиёсий муҳожирликдан қайтиб келган шахс, қатъийликни эҳтиёткорлик билан, стратегияда муросасизликни тактикада мослашувчан стратегия билан бирлаштириб, шунингдек, диний ғояларни замонавий, миллионлаб кишиларга тушунарли бўлган сиёсий тилларга ўтказишнинг уддасидан чиқа олди.

Бундан бир неча йил олдин кўнглимизда ўзини бутун дунё суннийлари давлати ҳамда уларнинг орзу-умидлари ва қадриятлари тимсоли бўлган давлат деб эълон қилган ҳарбий-сиёсий тузилма вужудга келди. Бир нечта давлат майдонига тенг бўлган ҳудуд, кўп миқдорда нефть ва катта миқдорда қурол-яроғ захираси унинг назорати остига ўтди. Умуман олганда, у юзага келган вазият кўп жиҳатдан Эрон Ислом Республикаси вужудга келган вазиятга ўхшаб кетарди. Эрон Ислом Республикаси ҳам кўпчиликнинг қаршилигига ва адоватига учраган, жон сақлаш учун курашишга мажбур бўлган. Лекин нима учун у бунинг уддасидан чиқа олди, «суннийлар давлати» эса атиги бир неча йил мавжуд бўлди холос? Эрон Ислом Республикаси асосчиларининг мафкураси унинг жон сақлаш ва ўз қадриятлари учун курашини муқаррар қилиб қўйганлигидан ташқари, бунинг учун зарур бўлган сиёсий ва юридик воситалардан фойдаланиш, мусулмон бўлмаганлар орасидан иттифоқчилар топиш, уларга тотал уруш эмас, биргаликда тинч-тотувликда яшаш афзалликларини етказишга имкон берганлиги сабабдан эмасмикан?

Қолаверса, 2019 йил ҳумайнийчилар лойиҳасини тақлид қилиш учун намуна сифатида олдин ўтиб кетган урушларга тайёргарлик кўраётган генералларга ўхшаб кетиш демакдир. Ахир бу лойиҳа қанчалик кучли томонларга эга бўлмасин, бугунги кунда унинг тизимли инқирози яққол кўзга ташланиб бўлган.

Ҳа, ҳарбий-сиёсий жиҳатдан Эрон Ислом Республикаси сиёсий шиаларнинг лойиҳаси сифатида Сурияда рўй берган  ҳодисалар мисолида мунтазам армия ва уни қўллаб-қувватлаш учун сафарбар қилинган парамилитар кўнгиллилар ташкилотлари билан жанг қилиш учун бир сиқим сунний партизанларни қолдирган суннийлар дунёсидан тўлиқ устунликни намойиш этган. Бироқ, Эроннинг ўзида ёшлар ва шаҳарликларнинг оммавий тартибсизиликлари шуни кўрсатдики, 1979 йилда барпо этилган режим охирги нафасини олмоқда ва, бир пайтлар Ҳумайнининг ўзи қаршилик кўрсатган ҳокимият терроризми сабабли ушлаб турилибди...

Иқтисодий жиҳатдан ҳумайнийчилар Эрони, айниқса, санкциялар ва қамал шароитларида катта муваффақиятларга эришди, булардан асосийси унинг омон қола олиши бўлди. Бироқ бугунги кунда глобал ахборотлашган жамият шароитларида яққол кўзга ташланмоқдаки, КХДР услубида алоҳида бўлиб олган иқтисодиётлар, уларнинг мафкурасидан қатъи назар истиқболга эга эмас ва динни бошқа очиқ бўлган тамаддун имкониятларига қарши қўйиш бизни ёшларнинг катта қисмидан узоқлаштиради.

Бундай шароитларда суннийлар дунёсидаги вазият, айтмоқчи, катта оптимизм юзага келтиради, чунки юкорида кўрсатилган ночор лойиҳалардан ташқари жалб этувчан замонавий шаклда абадий дин қадриятларини жорий қилишга у ёки бу даражада омадли лойиҳалар мавжуд. Улар ўртасидаги ўзаро муносабатлардан, бизнинг у ёки бу сиёсат жиҳатларига муносабатимиздан қатъи назар, Туркия, Қатар, Малайзия ёки ҳатто  БАА бу – ёшлар ва чет эллик мутахассислар ва инвесторлар учун кўпроқ жалб этувчан, лекин ўзини мусулмон давлатлар сифатида тақдим этадиган мамлакатлардир. Албатта, ҳар бир нарса ўз баҳосига эга ва биз ушбу мамлакатларнинг ушбу ривожланиш имкониятлари учун тўлаши керак бўлган нархни яхши тушунамиз. Бироқ, бугунги кунда Туркия ёки Малайзия раҳбариятидаги одамларнинг риторикаси Эроннинг расмий риторикасидан жуда оз фарқ қилади, худди шу тарза, уларнинг сиёсати тобора кўпроқ мустақил бўлиб келади.

1979 йил билан таққослаганда бугунги кунда нисбатан ўзгарган асосий нарса – дунёнинг тасвири ва жаҳон сиёсатининг асосий ҳаракатдаги кучларидир. Коммунизм суянчиғи бўлган мамлакатларда унинг ўрнига бошқа (Исломга душман бўлган) мафкуралар кириб келди, Ғарб лагерлари адоватда; сионизм яҳудийликнинг либерал, глобалистик қисмини тобора ғазаблантирмоқда, мусулмон давлатларда СССР ва Ғарбнинг ўрнини тобора кўпроқ Хитой эгаллаб бормоқда. Ушбу янги шароитларда бугунги кунда расмий мафкураси ҳақиқат билан тўқнашувга қаршилик кўрсатишга қодирлиги пасайиб  бораётган Эрон ҳам ўз ўрнини топишга мажбур бўлмоқда.

Шунга қарамасдан, бундан 40 йил муқаддам бу мамлакатда бўлиб ўтган воқеалар, бугунги кунда сунний-мусулмонлар ҳам, бутун дунё ҳам у билан ишлашига тўғри келаётган лойиҳа ва давлат учун асосий афсона сифатида ўз долзарблигини ҳам, сиёсий тажрибасини ҳам сақлаб қолмоқда.