109. (Эй мўминлар), аҳли китобларнинг кўпчилиги ўз ҳасадгўйликлари билан иймонли бўлганингиздан кейин (яъни, ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин сизларни яна куфрга қайтаришни истайди. Бас, сизлар то Оллоҳ Ўз Фармонини келтиргунича уларни афв қилингиз ва кечирингиз! Албатта Оллоҳ ҳар нарсага Қодирдир.
Бани Исроил қавмидан бир гуруҳи Уҳуд воқеасидан кейин (бу жангда кофирлар ғалаба қилган эдилар) Хузайфа ибн Ямон ва Аммор ибн Ёсирнинг олдиларига келиб: “Агар сизларнинг динингиз ҳақ бўлганида енгилмаган бўлар эдингизлар. Бас, бизнинг динимизга қайтинглар, бизнинг йўлимиз сизларникидан тўғрироқ”, дейишди. Шунда Аммор улардан сўради: “Сизларда аҳдпаймонни бузганга қандай жазо берилади?” Улар дедилар: “Қаттиқ”. Аммор айтди: “Мен ҳаёт эканман, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга кофир бўлмайман, деб аҳд-паймон берганман”. Бу сўзни эшитган бани Исроил қавми: “Ахир у (яъни, Муҳаммад ота-боболарининг динидан чиққан,) йўлдан озганку”, дедилар. Ҳузайфа деди: “Энди менга келсак, мен Оллоҳни Роббим, Муҳаммадни Пайғамбарим, Исломни Диним, Қуръонни имомим, Каъбани қиблам, мўминларни биродарим деганман ва фақат шунга розиман”. Сўнгра у икки саҳобий розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллол-лоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бўлган воқеа ҳақида У Зотга хабар берган эдилар, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Ҳар иккингиз жуда яхши - тўғри айтибсиз, нажот топибсиз”, дедилар. Шундан кейин ушбу ояти карима нозил бўлди. Бу оятда Оллоҳтаоло мўминлар жамоасига хитоб қилиб, бани Исроил қавми уларни мўмин бўлганларидан кейин яна куфрга қайтаришни исташларини, бу ишни бани Исроил қавми Оллоҳ таоло уларга буюргани учун эмас, балки мўминларга ҳасад қилганлари учун ўзлари ўйлаб топганларини, чунки уларнинг ўзларига ҳам Тавротдаги Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламнинг сўзи рост, Дини ҳақ эканлиги тўғрисида келган оятлардан ҳақиқат маълум эканини айтиб, то бани Исроил қавмига қарши жиҳод қилиш тўғрисида Оллоҳнинг Фармони келмагунича уларни бундай сўзларига кулоқ солмай кечириб юбораверишларини буюрди ва Ўзининг ҳар нарсага Қодир эканини, ҳамма мавжудотни Ўзи йўқцан бор қилгани каби, агар хохдаса уларни йўқ қилиб юбориш ёки улар устида хохдаган хукмни юргизиш Ўзининг Қўлида эканини таъкидлади.
Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ
Қуръони Азим тафсиридан