loader
Foto

Қилинган ишга мукофот (ҳақ) талаб қилиш

Бировнинг қилган ишига мукофот (ҳақ) бермасдан қўйма. Имом Насоий ва Абу Довуд Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сизларга яхшилик қилса, уни мукофотланглар. Агар топа олмасангиз, уни дуо қилинглар. Ҳатто сизлар уни мукофотлаган кўрининглар”, деганлар.

Яхшиликни ўрганган кишини дуо қилишингиз уни қилганга мукофот беришдир. Юқорида Имом Абу Ҳанифанинг устози Ҳаммод роҳимаҳуллоҳ ҳаққига, Имом Абу Юсуфнинг Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳаққига, Имом Аҳмаднинг устози Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ҳаққига қилган дуолари келтирилди.

Матн:

Жоҳиллардан юз ўгир, эси пастларга мулойимлик қил, ишингда Аллоҳдан курқадиганлар билан маслаҳат қил.

Мазлум биродарингга ёрдам бер. Агар золим бўлса, уни ҳаққа қайтар. Унинг сендаги ҳаққини бер, ўзингнинг ундаги ҳаққинг талаб қилма. Қарздорга енгиллат, бева ва етимга ёрдам бер. Сабр қилувчи фақирларни икром қил, бойларданмусибат етганига раҳм қил, неъмат учун ҳеч кимга ҳасад қилма ва ҳеч кимни ғийбат билан зикр қилма.Сўралишдан қўрқҳан ҳолда ёмон гумонни ўзингдан тўс. Кенг таъвил билан яхши гумон эшигини оч, ноумидлик билан тама эшигини ёп ва қаноат билан бой эшигини очишни сўра.

Шарҳ:

Яъни, Аллоҳ таоло олдида бошқага ёмон гумон қилганинг ҳақида сўралишингдан қўрқ.

Ҳақ қаноат - бойлик, йўқ бўлмайдиган хазина, ўлмайдиган азизлик, завол топмайдиган шараф ва қалбнинг доимий хотиржамлигидир. Ҳирс ва тама эса ажралмайдиган касаллик, тугамайдиган ғамдир. У қалбни ташвишга солади, кечаю кундуз уни қийинлаштиради, у эгасидан фақат ўлим вақтида ажралади. Қаноатга ундайдиган ва унга чақирадиган ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Улардан бири Абу Дардо розияллоҳу анҳу ва бошқалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ушбу ҳадисдир: “Оз ва кифоя қилгани кўп бўлиб чалғитадиганидан яхшидир”.

Баъзи улуғлар айтганлар: “Дунёдан хоҳлаганигни ол ва ғамдан ортиғини ол. Шу сабабли оқиллар қалбларини роҳатлантириб ва динларини муҳофаза қилиб қаноат билан зийнатланганлар”.

Адиб ва шоир Абулҳасан Али ибн Аҳмад Нуаймий Басрий (423 ҳижрий санада вафот этган) роҳимаҳуллоҳ айтган:

Тубанлар кўллари сени чанқатса,

Қаноат тўйишингга кифоя килар.

Оёғи тупрок, остидаги киши бўлгин,

Ҳиммати унинг сурайёда бўлар.

Бойга етишишдан тортгин бошингни,

Унинг қўлидаги нарсалани олма.

Чунки сувнинг ҳаётда тўкилиши,

Юз суви - тер тўкилишига ўхшамас.

Матн:

Аллоҳнинг зикрини ёмон кўрилган нарсалар кўшилишидан тозала. Ваҳтларни жамла, у билан кеча-кундузинг кетаётган нарсани бил.

Аллоҳ (зикри)га бошҳа нарсаларни кушишда одобни лозим тутиш

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини шундай бошлар эдилар: “Лаббайка ва саъдайк. Барча яхшилик Сенинг кўлингда, ёмонлик Сенга (мансуб) эмас” (Имом Абу Довуд ривояти).

Ибн Асир “Ниҳоя” китобида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Барча яхшилик Сенинг кўлингда, ёмонлик Сенга (мансуб) эмас” деган сўзлари шарҳида шундай деган:

“Яъни, ёмонлик билан Сенга яқинлик ҳосил қилинмайди, у билан Сенинг юзинг (ва розилигинг) талаб қилинмайди. Ёки ёмонлик Сенга кўтарилмайди. Сенга сўз ва амалдан яхшиси кўтарилади.

Бу сўз Аллоҳ таолога сано айтишда одоб сақлашга кўрсатма бор. Бундан Аллоҳ таоло қудратидан бирон нарсани инкор қилиш мақсад қилинмаган. Чунки дуодаги бу одоб мандубдир. “Эй итлар ва тўнғизларнинг Робби”, дейилмайди. Балки: “Осмон ва ернинг Робби”, дейилади. У зот субҳанаҳу ва таоло барча нарсанинг Роббидир.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн"китобидан