loader
Foto

Истанбул яқинда фатҳ бўлади...

Қонстантуния: яъни бугунги Туркия давлатидаги йирик шаҳарларидан Истанбулни мусулмонлар охир замонда яна фатҳ қиладилар. Кўпчилик илгари бу шаҳарни Усмонийлар авлоди-султонларидан бўлмиш Муҳаммад Фотиҳ «фатҳ қилиб бўлган», деган хато-ғалати тушунчага эга. Тўғриси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат берган фатҳ Дажжол чиқишидан сал олдинроқ содир бўлади, аниқроғи етти ой олдин, дейилган ривоятлар бор. Маълумки Муҳаммад Фотиҳ фатҳ қилгандан кейин ҳануз Дажжол чиқмади, етти ой эмас, балки етти йилдан кейин ҳам чиқмаган ва ҳадисларда айтилган сифатга кўра мусулмонлар уч-уч гуруҳ бўлиб сараланмади ҳам. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: «Ибн Можада Муоз ибн Жабалдан марфуъ ҳолатда келган ҳадисда: «Катта Малҳама ва Қонстантуния фатҳи ва Дажжол чиқиши етти ойдадир».(Ибн Можа, 4090) Яна Абдуллоҳ ибн Бусрдан келган ривоятдаги ҳадисда: «Катта Малҳама ва шаҳар фатҳ бўлиши орасида олти йил бор ва еттинчисида Дажжол чиқади», дейилган, бунинг санади Муознинг ҳадисидан кўра саҳиҳроқдир.(«Фатҳул Борий», 6/321)

Қонстантуниянинг фатҳ бўлиши аслида Саҳиҳ Муслимда келган: «Бир ёни қуруқликда яна бир ёни сувликда бўлган шаҳарни эшитганмисиз? Улар: Ҳа, ё Расулаллоҳ, дейишди. Айтди-ки: Бани Исҳоқдан (Исҳоқ алайҳиссалом фарзандларидир, улардан кейинчалик исломга кириб бу йўлда ҳақ учун урушадилар. Баъзилар ҳадисдаги Исҳоқ эмас Исмоил эди, ровийлар мақлуб (алмаштириб ўрнига Исҳоқ) ривоят қилиб қўйган, деган фикрга ҳам борган. Аллоҳ билгувчироқ) етмиштаси унга ғазот қилгунча соат-қиёмат бўлмайди. Агар, унга келсалар, улар силоҳ билан ва найза отиб уруш қилмай тушадилар, айтадиларки: Ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, шунда бир ёни сақат тушади. Савр (ровийлардан бири) айтади: уни билмадим, магар айтгани сувда бўлганидир, деб, иккинчисида айтадилар: Ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, шунда бошқа тарафи сақат тушади, кейин учинчисида: Ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, десалар уларга очилади; бас улар киради ва ғанимат оладилар. Улар ғанималарни тақсимлаб турганда бир қичқирувчи (яъни Шайтон куйикиб) уларга келиб: Дажжол аниқ чиқди, деб айтганда улар барча нарсани тарк қилиб қайтадилар».(Муслим, 2920.) Яъни Шомга қайтадилар, кейин эса у ердан Қуддусга кетадилар...

«Итҳофул жамоъа» китобида Шайх Ҳамуд Тувайжурий раҳимаҳуллоҳ Қонстантуния фатҳи охири замонда Дажжол чиқишидан сал олдинроқ бўлиши мақсад қилинганини бошқа олимлар каби чиройли очиқлаб айтадики: «Чиндан Қонстантуния мил. 1453 й. / ҳиж. 857 й. усмоний, туркмоний Муҳаммад Фотиҳ (Фотиҳ, деб ном олишига Қонстантуния фатҳи сабаб ном олган) томонидан фатҳ қилинган ва Қонстантуния бизнинг замонгача ҳижрий ХХV асргача усмонийлар қўлида бўлган. Аммо, бу айтилган фатҳ ҳадисларда зикр қилинган фатҳ эмас эди: чунки бу Малҳаматул Кубродан кейин ва Дажжол чиқишидан озроқ вақт олдин содир бўлади, бунинг баёни бир неча шу бобдаги ҳадисларда ўтган. Шу каби Муоз ва Абдуллоҳ ибн Бишрнинг ҳадисларида келади, унинг фатҳи тасбеҳ айтиш, таҳлил ва такбир билан бўлади, қўшин-саноғининг кўплиги ва тайёргарлик билан эмас; бу ҳақида мана шу бобда ўтган ҳадсиларда келган бир неча ҳадислар билан очиқланган, қолаверса унинг фатҳи араблар қўлида бўлади, турк-туркманлар қўлидан эмас, бунга Амр ибн Авф розиаллоҳу анҳунинг ҳадисидаги сўзи далил бўлади: «..., ҳаттоки уларга қарши исломнинг энг яхшилари чиқади - улар Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган аҳли Ҳижоздир, ёки уларга Аллоҳ Қонстантунияни, римни тасбеҳ, такбир билан очиб бергунча», дейилган.(Ибн Можа, 4094. Заиф ҳадис. Лекин арабларга очиқ ишора қилинган бошқа саҳиҳ ҳадислар бор) Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳунинг ҳадисида: «Уларга Мадинадан бир қўшин чиқадики, у кунда улар ер аҳлининг энг яхшисидир».(Муслим, 2897) Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилган ҳадисда: «Мусулмонлар баъзилари-баъзисига мадад бериб туради, токи уларга Адана аҳли зоҳир бўлгунча», дейилган.(Ҳайсамий, «Мажмаъуз завоид», 7/322.) Зу Михмар розиаллоҳу анҳу ҳадисида: «Римликлар ўз Хожасига айтишади: арабларнинг ҳаддини билдиринг, деб - сўнгра аҳдни бузишиб Малҳама учун тўпланадилар». (Ҳоким, «Мустадрак», 8298. Табароний, «М.Кабийр», 4231) Демак, мана шу ҳадислар «Малҳаматул Кубро» араб ва римликлар ўртасида бўлишига далолат қилади ва улар малҳаматул куброда иштирок қиладиган ва Қонстантунияни фатҳ қиладиганлар бўладилар. Уни фатҳ қиладиган қўшиннинг амири ҳам охири замонда Дажжол чиқиш вақтида бўлади, у ва унинг қўшини мақталгандир. Бу ҳақида Абдуллоҳ ибн Бишр Хосъамийнинг отасидан қилган ривояти ҳамда Хотиб «ал-Муттафақ вал муфтароқ» китобида ривоят қилган Абу Ҳурайрадан келган ҳадисларда айтилади: «Ўша қўшиннинг амири Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зурриётидан».(Суютий, «ал-Ҳавий», 2/68) Буни бу ерда айтишдан мақсад, танбеҳ беришдир: Бу бобда келган ҳадисларда зикри ўтган, башорат қилинган фатҳ, ҳозиргача содир бўлмади, лекин у келажакда Дажжол чиқиш вақтида содир бўлади. Ким буни ҳиж. 857 йилдаги ишфатҳ, деб билса, дарҳақиқат хато қилибди ва илми етмаган ишга такаллуф билан киришиб олган бўлади. Аллоҳ билгувчироқ».(Ҳамуд Тувайжурий, «Итҳофул жамоъа», 1/404)

Яқинда ўтган Мисрлик олимларимиздан яна бири [яшаб ўтган тарихи 1892-1958 й.] Аҳмад Шокир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳадисда башорат қилинган Қонстантуния фатҳи яқин ёки узоқ келажакда бўлади, буни Аллоҳ азза ва жалла билади. У рост фатҳдир, унинг пайти-вақти бор, у мусулмонлар эътироз қилган динига қайтганда вақтдир. Аммо, асримиздан олдин ўтган Турк фатҳига келсак, у фақатгина буюк фатҳ учун кириш қисми эди. Сўнгра, у - динсиз, исломсиз ҳукуматлари эълон қилингандан кейин мусулмонлар қўлидан чиқди. Ва ислом душманлари бўлган кофирлар билан келишди, унинг аҳолисига куфрий, васаний қонунлар ҳукми билан ҳукм қилинди. Яқинда, у ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат берган исломий фатҳ унга қайтажак, иншааллоҳ». (Аҳмад Шокир, «Ҳошияту уъмдату тафсир аън Ибн Касир», 2/256)

Маълумки, бугунги кунимизда Туркия давлати илмоний давлат бўлиб, рим аскарлари билан иттифоқдир; - НАТО - Туркия ҳудудида уларнинг аскарий қароргоҳи жойлашган ва РКО қуроллари аллақачон олиб кирил-ган. Балки НАТО Алианси ҳудудидаги энг кўп аскари бўйича иккинчи ўриндаги давлат Туркия ҳисобланади. Ҳаттоки сохта «Исроил давлати» билан дўстлиги ҳам бор ҳамда оврупа бирлигига аъзо бўлишга иштиёқи бор. Уларнинг бошида ХХ аср аввалида ингилизлар Туркия низоми тартибига киргизган исломий низом билан бошқарадиган хос «исломчилари» ҳам бор, улар келажакдаги рим сиёсатларини режали равишда амалга ошириб бажарадиганлар эди. Бу гапларни ҳозирда яшаб турган туркиялик Проф. Эҳсон С.Сирманинг «Дин ва тарих» мулоқатида айтган сўзлари очиқасига қувватлайди, айтадаки: «Менга Истанблунинг озодлигини қутлаш учун қўнғироқ қилиб таклиф қилишди, лекин мен уларга Истанбул қандай озод бўлган? - деб савол қилдим, у: ингилиз ва франсузлар қўллари бўш кетган Истанбулни ташлаб, деб жавоб қилди, мен ҳайрон бўлиб: Мен бундай бемани озодликни билмас эканман! Қайси аҳмоқ босиб олган давлатдан қўли бўш кетган экан, тилимизни, азонимизни, ёзувдаги ҳарфларимизгача алиштириб кетмадими, бизга итоат қиласизлар, деб кетмадими?! - дедим. Ҳақиқат билан яшамагунимизча ёлғоннинг аччиғини ширин, деб яшаймиз!», деб жавоб берган.

- Римликлар лойиҳаси-проекти бўйича уларга: Янги Ўрта шарқ проектида Туркия давлатини бўлиб юборишни мажбуриятига киритган, ғарбий қисмини яъни Истанбулни ҳам оврупага киритишни-қайтаришни мақсад қилганлар. Баъзи сиёсий таҳлилчилар фикрига кўра бу лойиҳа қаттиқ иқтисодий кризис орқали бўлиши тахмин қилинган, хоссатан Истанбулни ажратиб олиш учун... Яқинда бўлган 2023 й. феврал ойидаги зилзила фожеасида Туркия иқтисодиётининг зарари ой охирида 34,2 миллиард доллар эканлиги айтилди! Агар чиндан ҳам шу ишлар содир бўлса ҳадисдаги маъно том маънода ҳақиқатини топади, ундай бўлмаса ҳам, айтиб ўтганимиздай ҳозирги ҳолатида исломий ҳукми йўқ бўлгани учун, римликлар ва яҳудийлар ўрнатган илмонийлар ҳукуматидан фатҳ бўлиши билан мусулмонларга қайтиши рост бўлади.

Имом Термизийда келган ҳадисда: «Қонстантуния фатҳи соат-қиёмати биландир»,(Термизий, 2239) дейилган. Яъни қиёматга жуда яқинлигидан ишора қилинган. Абдуллоҳ ибн Бусрнинг ривоятида келади, у Умар ибн Абдулазизнинг асҳобларидан бўлган Бишр ибн Абдуллоҳ ибн Ясорга айтган: «Эй биродаримнинг ўғли! Агар Қонстантуния фатҳига етишсанг, ундан оладиган улушингни ташлаб қўймагин, чунки унинг фатҳи билан Дажжол чиқиш ораси етти йилдир».(Нуъаим ибн Ҳаммод, «Фитан», 1320. Ушбу асар марфуъ даражасига чиқмасада санади яхшиди) Сўнгра мусулмонлар зафар қучиб, фатҳ-дан кейин: «улар ғанималарни тақсимлар экан, қиличларини эса зайтунга (Ҳадисдаги: «қиличларини зайтунга осиб қўйганда», дейилган сўз ҳақида мулоҳаза қилиб кўрдим, бу борада иккита эҳтимол бор: Зайтундан мурод маълумки Қуддусдаги Зайтун тоғи, Аллоҳ таоло: «... ва зайтунга қасам», деди. (Тийин: 1). У ер зотан у кунда мусулмонларнинг ери бўлади ва балки мусулмонлар рим ғалабасидан кейин Зайтун боғига қурол-аслиҳаларини осиб қўйиб урушга дам бериб турадилар. Таъбир жоиз бўлса, бугунги Туркия давлатининг чегарасидаги вилоятларида асосан зайтун кўп етиштирилар экан: Эге, Мармара соҳиллари, Оқ Денгиз, Айвалик, Муданя, Эдремит, Кўрфези, Ўрҳанғози, Изник, Гемлик, Ялова ва токи Истанбулнинг Текирдоғигача зайтун боғлари туташган. Статистика бўйича бугун Туркия зайтун етиштириш, дунёга экспорт қилиб тарқатиш бўйича 4 ўринда туради. Эҳтимол у замонда мусулмонлар ўша чегара минтақаларидаги вилоятларда тинчлик ва адолат ўрнатиб, зайтун боғларидаги қароргоҳларига қурол-аслиҳаларини илиб қўйиб тинчлик ўрнатиб юрсалар ажаб эмас. Аллоҳ таоло билгувчироқ). осиб қўйган бўладилар. Шу пайт ичларида Шайтон қичқириб: аниқки, Масиҳ аҳли-юртингиз ичида ўрнингизга қолди, деди. Ана ўша (хабар) ёлғондир. Қачонки улар Шомга келганда (Дажжол) чиқади.(Дажжол чиқишидан олдин яна баъзи муҳим кавний аломатлар бор, улардан «аҳлас» ва «дуҳай-мо» фитнаси: Абдуллоҳ ибн Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳумодан, айтади: Расулуллоҳ соллалло-ҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурида ўтирган ҳолда эдик, фитналарни зикр қилиб кўп эслатди, ҳатто «аҳ-лас» фитнасини ҳам. Бир сўровчи сўраб қолди: Ё Расулаллоҳ, аҳлас фитнаси нима? Айтдики: У қочиш ва урушдир. Сўнгра кенгчилик фитнаси бўлади, унинг бошланиши менинг аҳли байтимдан бўлган кишининг қадами остидан бўлади. У менданлигини даъво қилади, у мендан эмас, менинг дўстларим тақводорлардир фақат. Кейин одамлар бир кишига қовурғага боғланган сон суяги каби ўрнашади-тўпланади (яъни байатга ҳақли бўлмаган одамга байат берадилар, чунки сон суяги қовурғага боғлан-майди, қуйруққа тўғри келади). Кейин «дуҳаймо» фитнаси бўлади (яъни қора фитна), бу умматдан би-рортасини қолдирмай шапалоқ билан шапалоқ уради, агар мана тугади, дейилса яна кенгайиб давом этади; унда киши мўмин бўлиб тонг оттиради, кофир бўлиб тунга киради, токи одамлар икки қисмга ажралиб қолади, бирида нифоқ бўлмаган (холис) иймон қисми, яна бирида иймон бўлмаган (холис) нифоқ қисми. Агарда мана шу сизларга билинса; ўша куни ёки эртасига Дажжолни кутаверинглар. (Абу Довуд, 4242. Аҳмад, 6168)) Улар урушга ҳозирлик кўриб турганда, сафларни текислайдилар, шунда намозга қомат айтилади». Муслим, 2897.

Умар Шоҳирнинг

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан