6 – оят. Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз (лар)ни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир.
Калбий ва Муқотил: бу оят Назр ибн Хорис ҳақида нозил бўлган. У тижорат учун форс юртига борарди ва ўзга юртлар (ажамлар)нинг хабарларини сотиб олиб қурайшга айтиб – ривоят қилиб берарди. У уларга: - Муҳаммад сизларга Од, Самуд қиссаларини айтиб беряпти. Мен эса сизларга Рустам, Исфандиёр қиссаларини ва Акасиро хабарларини айтиб бераман, - дер эди. Улар унинг сўзларига мафтун бўлишиб Қуръонни эшитишни тарк қилишарди. Шунда у ҳақида ушбу оят нозил бўлди.
Мужоҳид: - Ушбу оят ашула айтувчи, раққоса, қўшиқчи аёллар сотиб олиш ҳақида нозил бўлди.
Абу Умомадан: - Расулуллоҳ (с.а.в): - Қўшиқчи аёл (жория)ларга ўргатмоқ, уларни сотмоқ ҳалол эмасдир. Уларнинг пуллари ҳаромдир, - дедилар. Мана шу қабилалар ҳақида ушбу ......... оят нозил бўлгандир яна Расулуллоҳ (с.а.в): - Бирор бир одамқўшиқ айтиб овозини кўтарса, Аллоҳ унга иккита шайтонни юборади. Биттаси бир елкасида бошқаси бошқа елкасида бўлади. Улар уни токи жим бўлгунича оёқлари билан тепиб турадилар, - дедилар.
Ибн Аббосдан: - Ушбу оят бир киши ҳақида нозил бўлган. У қўшиқчи жория сотиб олган эди. У аёл унга кечаси ҳам, кундузи ҳам қўшиқ айтиб берарди.
15 – оят. Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни менга шерик қилишга зўрласалар у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзнг менга ижобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра (яъни Қиёмат кунида) ўзимга қайтурсизлар. Бас, Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман.
Бу оят Саъд ибн Абу Ваққос ҳақида нозил бўлган. Анкабут сурасида зикр қилиб ўтдик.
Шу оятдаги: - Менга тавба қилган – қайтган кишиларнинг эришгин сўзи Абу Бакр (р.а) ҳақида нозил бўлган.
Ато ибн Аббос (р.а)дан: - (Аллоҳ) бу оятда Абу Бакр (р.а)ни назарда тутди. У исломга киргач Абдураҳмон ибн Авар, Саъд ибн Абу Ваққос, саид ибн Зайд, Усмон, Талҳа ва Зубайрлар унинг олдига келишиб: - Сиз иймон келтириб, Муҳаммадни тасдиқладингизми? – дейишди. Абу Бакр: - Ҳа, - деди. Шунда улар Расулуллоҳ (с.а.в)га бориб иймон келтирдилар ва тасдиқладилар. Шунда Аллоҳ таъало Саъдга ..... деб оят туширди. Яъни Абу Бакрни йўлига эргашгин деди.
27 – оят. Агар ер бзидаги бор дов-дарахт қаламлар бўлиб, денгиз (сиёҳ бўлса) ва ундан сўнг яна етти денгиз ёрдамга келса, Аллоҳнинг сўзлари тугаб-битмас. Албатта Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир.
Муфассирлар айтишади: - Яҳудлар Расулуллоҳ (с.а.в)дан руҳ ҳақида сўрадилар. Шунда Аллоҳ таъало: - Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: - Руҳ Роббимизнинг ишларидандир. Сизларга озгина илм берилди, - оятини нозил қилди. Расулуллоҳ (с.а.в) Мадинага ҳижрат қилганларида яҳуд аҳборлари келишиб: - Эй Муҳаммад, бизга етдики, сен: - “Сизларга озгина илм берилди” – деган эмишсан. Сен бу билан қавмингни назарда тутдингми ёки бузни ҳам назарда тутдингми? – дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в): - Барчани назарда тутдим, - дедилар. Улар: - Сен сенга келган нарсада бизга Таврот берилганини ва Тавротда ҳамма нарсанинг илми борлигини тиловат қилмайсанми? – дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в): - Бу Аллоҳ субҳанакунин илми олдида (жуда) озгинадир, дарҳақиқат Аллоҳ таъало сизлар амал қилсангизларсизларга фойдали бўлган нарсани бергандир, - дедилар. Улар: - Эй Муҳаммад, сен: - Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат унга кўп яшхилик берилибди, - дейсанку. Озгина илм ва кўп яхшилик қандай жам бўлади? – дейишди. Шунда Аллоҳ таъало ......... оятини нозил қилди.
34 – оят. Дарҳақиқат, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина (Қиёмат) соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир. У (ўзи хоҳлаган вақтда, ўзи хоҳлаган жойда) ёмғир ёғдирур ва (оналарнинг) бачадонларидаги ҳомилаларини (ўғилми-қизми, расоми-нуқсонлими, бахтлими-бахтсизми эканини) билур. Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон қаерда ўлишини ҳам била олмас. Фақат Аллоҳгина билгувчи ва огоҳдир.
Бу оят ҳорис ибн Амр ибн Ҳоримса ибн Муҳориб ибн Ҳафса ҳақида нозил бўлган. У бадавийлардандир. У Расулуллоҳ (с.а.в)га келиб: - Қиёмат қачон бўлади, ерларимиз қуриб кетди, ёмғир қачон ёғади, аёлимни ҳомиладор ҳолида қолдириб келгандим, у нима туғади, қаерда туғилганимни биламан, энди қаердп ўламан? – деб сўради. Шунда Алло таъало ушбу оятни нозил қилди.
Иёс ибн Салама отасидан ривоят қилади: - Оталари Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга турганида бир ўжар – ҳурматсиз киши отини етаклаб келди. Оти билан бирга урғочи той ҳам бор эди. Уни сотиб олганди. У келиб Расулуллоҳ (с.а.в)га: - Сен кимсан? – деди. У киши: - Мен Аллоғнинг пайғамбариман, - дедилар. У: - Аллоҳнинг пайғамбари дегани ким ўзи? – деди. У киши: - Аллоҳнинг элчиси, - дедилар. У: - Қиёмат қачон қойим бўлади? – деди. Расулуллоҳ (с.а.в): - (Бу) ғайбдир. Ғайбни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, - дедилар. У: - Ёмғир қачон ёғади? – деди. У киши: - (Бу) ғайбдир. Ғайбни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, - дедилар. У: - (Отим бўғоз) отининг қоридаги нима? (ўғилми, қизми?) – деди. Расулуллоҳ (с.а.в): - (Бу) ғайбдир. Ғайбни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, - дедилар. У: - Менга қиличингни кўрсатчи? – деди. Расулуллоҳ (с.а.в) унга қиличларини бердилар. У одам қилчни силтаб кўриб, кейин Расулуллоҳ (с.а.в)га қайтариб берди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): - Сен ўзинг режа қилган нарсани қила олмадинг, - дедилар. У одам айтган эдики: - Мен унинг (Расулуллоҳ (с.а.в)) олдига бориб, ундан ушбу хислатлар ҳақида сўрайманда, кейин уни бўйнига ураман (ўлдираман).
Ибн Умар (р.а)дан: - Расулуллоҳ (с.а.в): - Ғайб калитлари бештадир. Уларни Аллоҳ таъалодан бошқа ҳеч ким билмайди: - Қиёмат қачон қойим қачон бўлишини Аллоҳгина билади, бачадонлар йўқотган нарсани Аллоҳгина билади, эртага нима бўлишини Аллоҳгина билади, ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди, фақатгина Аллоҳ билади, ёмғир қачон ёғишини Аллоҳгина билади, - дедилар. Бухорий ривояти.