loader

Сажда сураси

16 – оят. Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказишиб оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар.
Молик ибн Дийнор: - Анас ибн Моликдан ушбу оят ҳақида: - Ким ҳақида нозил бўлган? – деб сўрадим. У: - Расулуллоҳ (с.а.в)нинг асҳобларидан бўлган кишилар шомдан охирги хуфтонгача намоз ўқишарди. Шунда Аллоҳ таъало улар ҳақида ушбу оятни нозил қилди.
Анас ибн Молик (р.а)дан: - ......... ояти биз ансорлар жамоаси ҳақида нозил бўлган. Биз шомни ўқиб, токи Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга хуфтонни ўқимагунимизча уй – жойимизга қайтсам эдик.
Ҳасан ва Мужоҳид: - Бу оят кечаси намозни қоим қиладиган уйқудан кечиб таҳажжуд ўқийдиганлар ҳақида нозил бўлган.
Бу фикрнинг саҳиҳлигига ушбу оят ҳам далолат қилади: - Муоз ибн Жалол (р.а) айтади: - Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга Табук ғазотида эдик. (Қаттиқ) иссиқ бўлиб, қавм тарқалиб кетди. Қарасам Расулуллоҳ (с.а.в) менга одамларнинг энг яқини экан. Мен: - Расулуллоҳ (с.а.в), менга бир амалнинг хабарини берингки, мени жаннатга киритиб, дўзоҳдан узоқ қилсин, - дедим. Расулуллоҳ (с.а.в): - Дарҳақиқат, катта нарса ҳақида сўрадинг. Лекин у Аллоҳ осон қилган кишига албатта осондир: - Ёлғиз Аллоҳга ибодат қиласан ва унга ҳеч нрсани шерик қилмайсан, фарз намозларини ўқийсан, фарз закотини адо қиласан, рамазон рўзасини тутасан. Агар ҳоҳласанг сенга яхшилик эшикларини хабарини бераман, - дедилар. Мен: - Ҳа, (ҳоҳлайман), - дедим. Расулуллоҳ (с.а.в): - Рўза қалқондир, садақа хатолардан каффорат бўлади ва кишининг Алоҳ таъалонинг юзини истаб кечанинг қўнида қоим бўлиб (намоз ўқишдир), - дедиларда, кейин ..... оятини ўқидилар.
 
18 – ояти: Ахир мўмин бўлган киши билан фосиқ-итоатсиз бўлган кимса тенг бўлурми?! (Йўқ), баробар бўлмаслар!
Бу оят Али ибн Абу Толиб ва Волид ибн Уқба ҳақида нозил бўлган.
Саид ибн Жубайр ибн Аббос (р.а)дан: - Волид ибн Уқба ибн Абу Муит Али ибн Абу Толиб (р.а)га: - Мен сендан кўра тиғи ўткирроқ, тили узунроқ, гуруҳи кўпроқман, - деди. Шунда Али: - Жим бўл, сен фосиқсан, - деди. Шунда .... ояти нозил бўлди.
“Мўъмин” деб Алини “Фосиқ” деб Волид ибн Уқбани назарда тутди.

Орқага Олдинга