1 – оят. Эй Пайғамбар, Аллоҳдан қўрққинг ва кофир, мунофиқ кимсаларга бўйсунманг! Албатта Аллоҳ билгувчи ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир.
Бу оят Абу Суфиён, Икрима ибн Абу Жаҳл ва Абул Аъвар Ассаламийлар ҳақида нозил бўлган. Улар Уҳуд жангидан кейин Мадинага келишди. Абдуллоҳ ибн Убайнинг уйига тушишди. Расулуллоҳ (с.а.в) уларга омонлик бердилар ўзаор гаплашиб олишлари учун. Шунда улар билан бирга Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ ва Таъма ибн Убайриқ ҳам Расулуллоҳ (с.а.в)нинг олдиларига келди. У кишининг ҳузурларида Умар ибн Хаттоб бор эди. Улар: - Бизнинг Лот, Уззо ва Манот каби олиҳаларимизни гапиришдан тўҳта. Ким уларга ибодат қилса фойда етказишини ва шафоат қилишини айт. Биз ҳам сени ва Роббингиз тинч қўямиз, - дейишди. Уларнинг сўзлари Расулуллоҳ (с.а.в)га оғир ботди. Шунда Умар (р.а): - Эй Расулуллоҳ (с.а.в), уларни ўлдиришга бизга изн беринг, - деди. У киши: - Мен уларга омонлик берганман, - дедилар. Шунда Умар: - Аллоҳнинг лаънати ва ғазаби билан чиқиб кетинглар, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в) уларни Мадинадан чиқариб юришга буюрдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятни нозил қилди.
4 – оят. Аллоҳ бирон кишининг ичида икки юрак қилган эмасдир, шунингдек, сизлар зиҳор қиладиган хотинларингизни ҳам сизларга она қилган эмас. Ва асранди болаларингизни ўз болаларингиз қилган эмасдир. Бу (яъни хотинларингизни “она” дейишларингиз, асрандиларингизни “бола” дейишларингиз) сизларнинг оғизларингиздаги сўзингиздир. Ёлғиз Аллоҳ ҳақиқатни айтур ва унинг ўзи (Ҳақ) ҳидоят қилур.
Бу оят Жамил ибн Маъмур Алфаҳрий ҳақида нозил бўлган. У жуда ақилли, эшитган нарсани ёдлаб оладиган одам эди. Қурайшликлар: - Бу нарсаларни фақатгина иккита қалби бор кишигина ёдлай олди, - дейишарди. У ҳа: - Менда иккита қалб бор. Мен уларнинг ҳар бири билан Муҳаммаднинг ақилидан кўра афзалроқ ақл юргиза оламан, - дер эди. Бадр кунида мушриклар енгилди. Улар орасида Жамил ибн Маъмар ҳам бор эди. Абу Суфён унга дуч келди. У ковушининг биттасини қўлига осиб олганди. Бошқаси оёғида эди. Абу Суфён унга: - Эй Абу Маъмар, одамларнинг ҳоли қандай? – деди. У: - Енгилишди, - деди. Абу Суфён: - Сенга нима бўлди, ковушингни биттаси қўлингда, биттаси оёғингда? – деди. У: - Мен уларнинг иккаласини ҳам оёғимда деб ўйлабман, - деди. Шу пайтда билишдики агар унинг икки қалби бўлганида эди, ковушини қўлида унитиб қолдирмасди. Шу оятдаги: - (Аллоҳ) асранди болаларингизни ўз болаларингиз қилган эмасдир. сўзи
Бу оят Зайд ибн Ҳориса ҳақида нозил бўлган. У Расулуллоҳ (с.а.в)нинг хизматларида эди. Ваҳий келишидан илгари у кишини уни озод қилиб, ўғил қилиб олгандилар. Расулуллоҳ (с.а.в) Зайнаб бинти Жаҳшга уйлангач, (Зайнаб Зайднин хотини эди), яҳудий ва мунофиқлар: - Муҳаммад ўғлининг хотинига уйланди. Одамларни эса бундан қайтарарди, - дейишди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
Абдуллоҳдан: - Токи Қуръондаги: - Уларни ўз оталари (исми) билан чақиринглар. Шу Аллоҳ наздида тўғрироқдир... ояти (Ахзоб - 5) нозил бўлгунича Зайд ибн Ҳориса эмас балки Зайд ибн Муҳаммад деб чақирар эдик. Бухорий ривояти.
23 – оят. Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (у зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду-паймонларини) ўзгартирганлари йўқ.
Анас (р.а)дан: - Амаким Анас ибн Назр Бадр жангида қатнашолмади. (У ҳам Анас деб номланарди). Бу унга оҳир ботди ва: - Расулуллоҳ (с.а.в) қатнашган энг биринчи жангга қатнашолмадим. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ субҳанаку мени бирор жангга қатнаштирса, Аллоҳнинг ўзи қилганимни албатта кўради, - деди. Уҳуд жанги бўлганида мусулмонлар саросималаниб қоча бошлашди. Шунда у: - Эй Аллоҳим, мен мана бу мушриклар қилаётган ишдан безорман – покизаман. Мана бу (мусулмон)лар қилаётган ишдан сенга узр айтаман, - дедида кейин қиличимни олиб юра бошлади. Шунда унга Саъд ибн Муоз йўлиқди. У Саъдга: - Эй Саъд, нафсим қўлида бўлган зотга қасамки, мен Уҳуд томонда жаннат ҳидини тотяпман (сезяпман), - деб мушриклар билан жангга киришди ва токи ўлдирилгунича жанг қилди. Биз уни ўликлар орасидан топдик. Унда саксон нечтадир жароҳат бор эди. Қилич билан урилган, найза санчилган ва камон ўқи кирган жароҳатлар эди. Мушриклар уни муса қилишганди. Токи синглиси (ёки онаси) уни бармақларидан танимагунча биз уни танимадик ва ушбу .......... оят нозил бўлди. Биз: - Ушбу оят у ва унинг ҳамроҳлари ҳақида нозил қилинган, - дер эдик. Муслим ривояти
Анас ибн Молик (р.а)дан: - Ушбу бу ........ ояти Анас ибн Назр ҳақида нозил бўлгандир. Бухорий ривояти
Шу оятдаги: - Улардан айримлари ўз насибасини олди.... сўзи
Бу оят Талҳа ибн Убайдуллоҳ ҳақида нозил бўлган. У Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга Уҳуд жангига чиқиб, қўлидан жароҳатланди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): - Эй Аллоҳ, Талҳа учун жаннатни вожиб қилгин, - дедилар.
Заҳҳок Наззол ибн Сабродан: - у Алидан: - Талҳа ҳақида хабар берингчи? – деб сўради. Али: - У Аллоҳ таъало китобида у ҳақида .... ояти нозил бўлган кишидир. Талҳа ўз насибасиниолганлардандир, келажакда қилган ишларида унга ҳисоб йўқдир, - деди.
Исо ибн Талҳадан: - Расулуллоҳ (с.а.в)нинг олдиларида Талҳа ўтиб қолди, шунда у киши: - Бу (одам) ўз насибасини олганлардандир, - дедилар.
33 – оят. Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан чиқмангар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса, илгари динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар! Закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этинглар! (Эй пайғамбар), хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди холос.
Абу Саиддан: - ....... ояти беш киши ҳақида нозил бўлган: Расулуллоҳ (с.а.в), Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайн (р.а)лар.
Ато ибн Абу Рабоҳ: - Менга Умму Сулаймдан эшитган киши эслаб айтиб бердики: - Расулуллоҳ (с.а.в) унинг уйида эканлар. Фотима (р.а) бир ичида хозира (таом) олиб кирди. У киши: - Эрингни ва икки ўғлингни менга чақир, - дедилар. Али, Ҳасан ва Ҳусайн келишди. Киришиб ушбу хазира (таом)дан еб ўтиришди. У киши уйқу тўшаклари устида эди. Остларида йўл – йўл мато эди. Умму Сулайм айтади: - Мен ҳужрада намоз ўқиётгандим. Шунда Аллоҳ таъало ....... оятни нозил қилди. Шунда у киши матонинг учидан ушлаб уларни у билан ўради, кейин қўлларини чиқариб, қўлларини осмонга кўтарди, сўнг: - Эй Аллоҳ мана булар менинг хонадон аҳлим ва хосларимдир. Улардан гуноҳни кетказ ва уларни бутунлай поклагин, - дедилар. Мен бошимни уйга киргазиб: - Расулуллоҳ (с.а.в) мен сизлар билан биргаман, - дедим. У киши: - Албатта сен яхшиликдасан, албатта сен яхшиликдасан, - дедилар.
Саид ибн Жубайр ибн Аббос (р.а)дан: - Ушбу ......... ояти Расулуллоҳ (с.а.в)нинг аёллари ҳақида нозил бўлган.
Алқама Икримадан Аллоҳ таъалонинг ушбу ......... сўзлари ҳақида айтадики: - Бу оятга кирадиганлар йўқдир. Улар (яъни кирадиганлар) Расулуллоҳ (с.а.в)нинг аёлларидир.
Алқама айтади: - Икрима бу гапни бозорда нидо қилиб айтар эди.
35 – оят. Албатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатгўй эркаклар ва итоатгўй аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабр-қаноат қилувчи эркаклар ва сабр-тоқат қилувчи аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, ҳайру-садақа қилгувчи эркаклар ва ҳайру-садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақаланувчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақлагувчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни) кўп зикр қилгувчи аёллар- улар учун мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир.
Муқотил ибн Ҳайён: - Менга етдики: - Асма бинти Умай эри Жаъфар ибн Абу Толиб билан бирга Хабашистондан қайтгач Расулуллоҳ (с.а.в)нинг аёллари олдиларига кириб: - Биз (аёллар) ҳақида Қуръонда бирор нарса нозил бўлдими? – деб сўради. Улар: - Йўқ, - дейишди. Шунда у Расулуллоҳ (с.а.в)га бориб: - Эй Расулуллоҳ (с.а.в), адбатта аёллар зиён ва муваффақиятсизликдадир, - деди. У киши: - Нима сабабдан шундай? – дедилар. У: - Чунки яхшиликда фақат эркаклар зикр қилинадилар, аёллар эса ҳеч зикр қилинмайдилар, - деди. Шунда Аллоҳ таъало ..... оятини охиригача нозил қилди.
Қутода: - Аллоҳ таъало Расулуллоҳ (с.а.в)нинг аёлларини (Қуръон)да зикр қилгач, муслима аёллар уларнинг (пайғамбар аёлларининг) олдиларига киришиб: - Сизлар зикр қилиндинглар, бизлар эса зикр қилинмадик. Агар бизда яхшилик бўлганида эди, албатта зикр қилинардик, - дейишди. Шунда Аллоҳ таъало ........оятини нозил қилди.
51 – оят. Сиз (аёлларингиздан) ўзингиз хоҳлаган аёлни қолдириб, ўзингиз хоҳлаган аёлни ўзингизга ҳамхона қилурсиз. Ўзингиз четлатган аёлларингиздан бирон аёлни (ўзингизга яна ҳамхона) қилишни истасангиз сизга ҳеч қандай гуноҳ бўлмас. Бу (яъни аёлларингизга қилинадиган муомалангиза сизга ихтиёр бериб қўйишимиз), уларнинг кўзлари қувонишига, ғамгин бўлмасликларига ва сиз уларга ато этган нарсага барчалари рози бўлишларига яқинроқ (йўлдир). Аллоҳ сизларнинг дилларингиздаги сирларингизни (ҳам) билур. Аллоҳ билгувчи ва ҳалим бўлган ҳолдир.
Муфассирлар айтишади: - Расулуллоҳ (с.а.в)нинг баъзи аёллари рашк қилиб у кишига азият етказишди ва кўпроқ нафақа талаб қилишди.шунда Расулуллоҳ (с.а.в) бир ой, токи ихтиёр бериш ояти нозил бўлгунича улардан узоқ бўлдилар. Аллоҳ таъало дунё ёки охиратни танлашни уларга ихтиёр берди. Дунёни танлаганларни холи қўйишни, Аллоҳ субҳанаҳу ва Росулини танлаганларни олиб қолишни буюрди. Улар мўминларнинг оналари бўлиб, ҳеч қачон бошқа никоҳланмайдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳоҳлаганларини ўзларига ҳамхона қилдилар, ҳоҳлаганларини эса ортга сурадилар – қолдирадилар. Улар рози бўлишлари керак. У киши улар учун улуш ажратадилар ёки йўқми, ёки баъзисини баъзисидан нафақада, улушда ва яқинликда афзал кўрадими, ихтиёр ўзларида ҳоҳлаганларини қиладилар. Шуларнинг ҳаммасига улар рози бўлишади. Аллоҳ таъало Расулуллоҳ (с.а.в)га шунча кенглик бўлса ҳам, у киши улар орасида тенглик билан тақсимот қилдилар.
Муоза Ойша (р.а)дан: - ...... ояти нозил бўлганидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в)орамиздан бир аёлнинг кунила бўлсалар биздан изн сўрадилар. Муоза айтдики: - Сиз нима дер эдингиз? Ойша: - Мен: - Агар бунинг ихтиёри менда бўлганида эди, ҳеч кимни ўзимдан устин қўймасдим, - дер эдим, - дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти
Қавм айтади: - Ихтиёр бериш ояти нозил бўлгач Расулуллоҳ (с.а.в)нинг аёллари талоқ қилишларидан қўрқдилар ва: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, молингиз ва танингиздан ўзингиз ҳоҳлаганча бизга беринг (майли биз розимиз). Бизни шу ҳолимизда қолдиринг, - дейишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Ҳишом ибн Урва отасидан, у киши Ойша (р.а)дан: - Ойша (р.а) пайғамбар (с.а.в)нинг аёлларига: - Аёл киши ўз нафсини бағишлашга ҳаё қилмайдими? – дер эди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу ......... оятни нозил қилди. Шунда Ойша Расулуллоҳ (с.а.в)га: - ЎйлайманкиРоббингиз сизнинг ҳоҳишингиз борасида сиз учун тезлашди (сизга тез ҳал қилиб берди) – деди. Бухорий ва Муслим ривояти
53 – оят. Эй мўминлар, пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирон таомга чақирсагина киринглар. (Ўшанда ҳам) Унинг пишишига кўз тутиб турманглар, балки чақирилган пайтингизда кириб, таомлангач тарқалинглар ва бирон гапга берилган ҳолингизда (у ерда қолиб кетманглар)! Чунки бу (ишларингиз) Пайғамбарга озор берур, у эса сизлардан (яъни сизларни чиқариб юборишдан) тортинар. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) тортинмас. Қачон сизлар (Пайғамбар) аёлларидан бирон нарса сўрасангизлар парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчироқдир. Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарига озор бериш ва унинг ортидан аёлларига уйланишингиз ҳеч қачон дуруст эмасдир. Чунки бу (ишларингиз) Аллоҳ наздида улуҳ (гуноҳ) бўлган ишдир.
Кўпчилик муфассирлар айтишади: - Расулуллоҳ (с.а.в) Зайнаб бинти Жахшга уйланганларида хурмо ва савиқ (арпадан тайёрланган таом) билан зиёфат бердилар ва қўй сўйдилар. Анас айтадики: - Онам Умму Сулайм мени Расулуллоҳ (с.а.в)га тошли идишга Ҳайс (хурмо, ёғ ва пишлоқли таом) олиб боришга юборди. Боргандим Расулуллоҳ (с.а.в) менга асҳобларини таомга чақириб келишни буюрдилар. Одамлар келиб еб чиқиб кета бошладилар (кетма – кет, узлуксиз). Шунда мен: - Эй Набиюллоҳ, чақиришга ҳеч кимни тополмай қолгинимча (барчани) чақиргандим, - дедилар. Улар тўхтатишди ва одамлар чиқиб кетишди. Уйда уч киши гурунглашиб қолишди. Улар узоқ ўтиришди. Расулуллоҳ (с.а.в) улардан азиятландилар. У киши жуда ҳаёли эдилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в) мен билан ўзлари ораларида парда тутдилар.
Анас ибн Молик (р.а)дан: - Расулуллоҳ (с.а.в) Зайнаб бинти Жаҳшга уйланганларида қавмини чақириб зиёфат қилдилар. Одамлар овқатланишиб, кейин гурунглашиб ўтиришди. Расулуллоҳ (с.а.в) худди туришга тайёрланаётгандек бўлдтлар, лекин қавм қўзғалмади. Буни кўриб туриб келдилар, қавм ҳам туриб, уч киши қолди. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в) келиб, кирдилар. Қарасалар одамлар ўтиришибди. Кейин улар туриб кетишди. Мен бориб Расулуллоҳ (с.а.в)га улар кетганинихабар қилдим. У киши келиб (ичкарига) кирдилар. Мен ҳам кирмоқчи бўлиб бордим. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в) мен билан ўзлари ораларига парда ташладилар ва Аллоҳ таъало ... оятини Чунки бу ишларингиз Аллоҳ наздида улуғ (гуноҳ) бўлган ишдиргача нозил қилди. Бухорий ва Муслим ривояти
Анас ибн Молик (ра)дан: - Мен Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга эдим. У киши ҳужраларидан биринг олдидан ўтдилар. У ерда гаплашиб ўтиришган одамларни кўрдилар. Сўнг қайтиб ҳужрага кирдилар ва менинг олдимга тўсиқ ташладилар. Шунда мен Абу Талҳанинг олдига бориб буни унга айтдим. Шунда у: - Агар сен айтаётган нарса ҳақ бўлса, Аллоҳ албатта бу ҳақда Қуръонда нозил қилади, - деди. Шунда Аллоҳ таъало .... оятини нозил қилди.
Анасдан: - Умар ибн Хаттоб (ра) айтадики: Мен: - Эй Расулуллоҳ (с.а.в), олдингизга яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам киради. Мўминларнинг оналарини ҳижобга буюрсангиз бўлмайдими? – дедим. Шунда Аллоҳ таъало Ҳижоб оятини нозил қилди.
Бухорий ривояти.
Мужоҳиддан: - Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга баъзи асҳоблари ҳам таомланишарди. Улардан бирининг қўли Ойшанинг қўлига кегиб кетди. У улар билан бирга эди. Расулуллоҳ (с.а.в) буни ёқтирмадилар. Шунда Ҳижоб ояти нозил бўлди.
Шу оятдаги: Унинг ортидан аёлларига уйланиш ҳеч қачон дуруст эмасдир, -сўзи.
Атонинг ривоятида Ибн Аббос (ра): - Қурайш саййидларидан бир киши: - Муҳаммад вафот этса, мен албатта Ойшага уйланаман, - деди. Шунда Аллоҳ нозил қилган нарсасини нозил қилди.
56 – оят. Албатта Аллоҳ ҳам, унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою саловат айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловат ва салом айтинглар!
Каъб ибн Ужра: - Расулуллоҳ (с.а.в)га айтилдики: - Сизга салом айтишни билдик, сизга салом айтиш қандай бўлади? Шунда .... нозил бўлди.
Асмаий айтади: - Бусранинг минбарида Маҳдийдан эшитдим, айтдики: - Аллоҳ сизларни бир ишга буюрдики, энг аввал унинг ўзи шуни қилди, иккинчи фаришталарга қилдирди. Бас айтдики: - .... Уни (Расулуллоҳ (с.а.в))ни шу оят билан пайғамбар орасида афзал ортиқ қилди. Одамлар орасида сизларни шу оят билан хослади. Бас сизлар Аллоҳнинг неъматини шукр қилиш билан қабул қилинглар.
Имом Саҳл ибн Муҳаммад ибн Сулаймон: - Аллоҳ таъало ўз сўзи ....... билан пайғамбаримиз (с.а.в.)ни шарафли қилган бу шарафлантириш фаришталарни сажда қилишга буюриш билан Одам (ас)ни шарафлантиришдан кўра тўкисроқ ва олийроқдир. Чунки (сажда қилиш билан бўлган) бу шарафлантиришда Аллоҳнинг ўз фаришталари билан бирга бўлиши жоиз эмасдир. Лекин Аллоҳ таъалонинг ўзи пайғамбарга салом айтишни хабарини берди. Бас, Аллоҳнинг ўзидан содир бўлган шарафлантиришдан кўра улуғроқдир. Аллоҳнинг ўзи бунда (сажда қилиш)да иштирок этиши жоиз эмасдир.
Саҳл айтган сўз Маҳдийнинг сўзидан олингандир. Эҳтимол Саҳл Маҳдийни кўриб, ундан олгандур ва шарҳ қилгандур ва буни Одам (ас)ни шарафлантириш билан солиштиргандир. Бу ундан кўра бошроқ ва тўкисроқдир.
Абу Ҳурайра (ра)дан: - Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: - Ким менга битта салом айтса, Аллоҳ унга ўнта салом айтади.
43 – оят. У сизларни (куфр) зулматларидан (иймон) нурига чиқариш учун сизларга марҳамат кўрсатадиган Зотдир. Унинг фаришталари ҳам (ҳақларингизга дуо қилурлар). У мўминларга Меҳрибон бўлган Зотдир.
Мужоҳид: - Аллоҳ ва фаришталари пайғамбарга салом айтадилар...ояти нозил бш\ўлганида Абу Бакр (ра): - (Эй Расулуллоҳ (с.а.в)), Аллоҳ таъало сизга бирор бир яхшилик берса бизни ҳам шунга шерик қилар эди, - деди. Шунда ... ояти нозил бўлди.
58 – оят. Мўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар.
Ато ибн Аббосдан: - Умар (ра) ансорлардан бир жорияни ясан – тусан қилиб, ўзини кўз – кўз қилиб юрганини кўриб уни урди. Унинг зийнатланиб юришини кариҳ кўрди. У аҳлига бориб Умардан шикоят қилди. Улар Умарнинг олдига бориб, унга азият етказдилар. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
Муқотил: - Бу оят Али ибн Абу Толиб ҳақида нозил бўлган. Мунофиқ кишилар унга азият беришар ва обрўсини тўкишар эди.
Заҳҳок, Саддий ва Калбийлардан: - Бу оят Мадина кўчаларида юрадиган зинокорлар ҳақида нозил бўлган. Агар аёллар ҳожат ўташ учун кечаси чиқсалар, уларга эргашишарди. Улар аёлга яқинлашиб имо – ишора қилишарди. Агар жим турса унга эргашишарди. Агар уларга бақириб берса тийилишарди. Улар чўриларнигина талаб қилишарди. Ўша вақтда эса чўри аёл ва ҳур аёлни ажратиб бўлмасди. Улар кўйлак ва кичик ёпинчиқда чиқишарди. (Ҳур аёллар) буни эрларига шикоят қилишди. Эрлари буни Расулуллоҳ (с.а.в)га айтишди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
Бу сўзнинг саҳиҳлигига Аллоҳ таъалонинг ушбу сўзи далолат қилади:
Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, усталрига ёпинчиқларини ёпсинлар... (Азҳоб – 59)
Абу Моликдан: - Мўминларнинг аёллари кечасида ҳожатлари учун чиқишарди. Мунофиқлар уларнинг олдиларидан чиқиб, уларга азият беришарди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Саддий: - Мадина жуда тор жой эди. Аёллар кечасида ташқарига чиқиб ҳожатларини ўташарди. Мадинадаги айрим фосиқ кишилар ҳам чиқишарди. Улар агар устида ёпинчоғи бор аёлни кўришса: - бу ҳур аёл, - деб унга индашмасди. Агар ёпинчиқсиз аёлни кўриб қолишса: - бу чўри – жориядур, - дейишиб уни бошини айлантириб тегажолик қилишарди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.