loader

Ёсин сураси

12 – оят. Албатта Биз ўзимизгина ўликларни тирилтирурмиз ва уларнинг қилган амалларини ҳамда (қолдирган) изларини ёзиб қўйурмиз. Барча нарсани биз очиқ китобда (яъни Лавҳул Маҳфузда) белгилаб қўйгандирмиз.
Абу Саид ал Худрий: - Бану Салама маҳалласи Мадинанинг бир чеккасида эди. Улар масжидга яқинроқ ерга кўчишга қарор қилишди. Шунда ушбу.... оят нозил бўлди. Шунда пайғамбар (с.а.в.) уларга: - Сизларнинг изларингиз ёзилади. Бас, кўчманглар, - дедилар.
Абу Саиддан: - Бану Салама уруғи Расулуллоҳ (с.а.в)га яшаш жойлари масжиддан узоқ эканини шикоят қилишди. Шунда Аллоҳ таъало .... оятини нозил қилди.  Шунда Расулуллоҳ (с.а.в) уларга: - Манзилингизни лозим тутинглар (қимирламанглар). (Масжидга босиб келган ҳар бир) изларингиз ёзилади. (Ажр шунчалик кўп бўлади), - дедилар.
 
78 – оят. У бизга “Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?” деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди.
Муфассирлар айтишдики: - Убай ибн Халаф Расулуллоҳ (с.а.в)га бир чириган ранги ўчган суяк келтириб: - Эй Муҳаммад, Аллоҳ мана шуни чириб кетганидан кейин тирилтиради деб ўйлайсанми? – деди. Расулуллоҳ (с.а.в): - Ҳа, сени ҳам тирилтиради вадўзоҳга киритади, - дедилар. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
Абу Моликдан: - Убай ибн Халаф Ал жумаҳий Расулуллоҳ (с.а.в)га бир ранги ўчган суяк келтириб, қўллариорасида уни майдалаб ташлади ва: -  Эй Муҳаммад, мана шуни чириб кетганидан кейин Аллоҳ (қайта) тирилтиради? – деди. У киши: - ҳа, шуни Аллоҳ (қайта) тирилтиради. Сени ҳам ўлдириб, сўнгра тирилтириб, кейин жаҳаннам оловига киритади, - дедилар. Шунда ушбу оятни нозил бўлди.

Орқага Олдинга