1-3 оят. Сўрагувчи кимса (осмонларнинг барча) поғоналари-қаватлари соҳиби бўлмиш Аллоҳ томонидан кофирларга тушгувчи биров қайтара олмайдиган азобни (ўз устига тушишини) сўради.
Бу оят Назр ибн Ҳорис ҳақида нозил бўлган. У:- Эй Аллоҳ, агар шу ( Қуръон ) сенинг ҳузурингдан келган. Ҳақ бўлса, устимизга осмондан тош ёғдир ёки бизларга аламли азоб келтиргин,-деган эди. У ўзининг зарарига дуо қилиб, азобни сўраган эди. Бас, сўраган нарсаси Бадр кунида ҳимоясиз ҳолда ўлдирилди ва у ҳақда.....нозил бўлди.
38-39-оятлар: Ё улардан ҳар бир кимса ноз-неъмат жаннатига киритилишини таъма қилурми?! Йўқ, (улар ҳеч қачон жаннатга кимаслар)! Албата биз уларни ўзлари билдиган нарсадан (яъни бир томчи сувдан) яратдик.
Муфассирлар айтишади: Мушриклар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг атрофларида тўпланиб ўтиришарди. У кишининг сўзларини тинглашарди. Лекин ундан манфаат олишмасди. Балки, ёлғонга чиқаришарди ва масхара қилишарди. – Агар манавилар жаннатга киришса, албатта биз улардан илгарироқ жаннатга кирамиз. У ерда бизга уларникидан кўра кўпроқ нарсалар бўлади,-дейишар эди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.