Жобир айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.)бизга айтдаларки:- Ҳиро ғорида бир ой ибодат қилдим. Ибодатимни тугатгач тушдим. Водийнинг ўртасига келган эдим менга нидо қилинди. Олдимга, орқамга, ўнг ва чап томонимга қараб ҳеч кимни кўрмадим. Кейин яна нидо қилинди. Бошимни кўтардим. Қарасам у ( яъни Жаброил (са.с.) ҳавода тахт устида турибди. Мен:- мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар,-дедим. Шунда ( мени ўрашиб) устимдан сув қуйишди.Шунда Аллоҳ таъало....ни нозил қилди.
Зуҳайр ибн Ҳарб Валид ибн Муслимдан, у Авзоийдан ривоят қилишган.
11-оят. (Эй Муҳаммад), мен сўққабош ҳолида яратган кимсани ўзимга қўйиб беринг!
Икрима ибн Аббосдан: Валид ибн Муғийра Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига келди. У киши унга Қуръон ўқиб берди. У худди унга юмшагандек бўлди.Бу хабар Абу Жахлга етиб унга:- Эй амаки, қавминг сенга беирш учун мол тўпламоқчилар. Сен у тарафга мойил бўлиб Муҳаммаднинг олдига бориб юрибсан,-деди. Шунда у:- Қурайш биладики, мен уларнинг моли энг кўплариданман,-деди. Абу Жахл:- Ундай бўлса бир сўз айтки сен Муҳаммадга кофир бўлиб уни ёмон кўришингни қовминг билсин,-деди. У:- Нима ҳам дейман? Аллоҳга қасамки, орангизда шеърларни, унинг вазнларини ва қасидаларини мендан кўра биладиган киши йўқ.. Аллоҳга қасамки, у айтаётган гаплар буларнинг бирортасига ўхшамайди. Аллоҳга қасамки, унинг айтаётган сўзларида ҳаловат бор, уларда ёқимлилик бор. Унинг усти мева берувчи, ости эса унумдордир. У фақат олий бўлади, унинг устида ҳеч нарса олий бўлмайди,- деди. У:- Мени тинч қўй, мен фикр қилай деди-да кейин:- у айтиб ( етказиб ) туриладиган сеҳрдир, бошқалар тарафидан унга айтиб-етказиб турилади,-деди. Шунда....оятларнинг ҳаммаси нозил бўлди.
Мужоҳид:- Балид ибн Муғийра Р (с.а.в. ) ва Абу Бакр б-н бирга бўлар эди. Ҳаттоки Қурайш уни исломга кирди деб ўйлаб қолди. Шунда унга Абу Жахл:- Қурайш ўйлаяптики: сен Муҳаммад ва Абу қуҳофанинг ўғлининг олдига бориб таомларидан ер экансан,-деди. Шунда Валид Қурайшликларга:- сизлар аслзода ва ақлли кишиларсиз. Сизлар Муҳаммадни Мажнун деяпсизлар, унинг бирор марта бўлса ҳам мажнунлик, коҳинлик қилганини кўрдингизми?-деди. Улар:-Йўқ,-дейишди. У:- сизлар уни шоир деяпсизлар, бирор марта шеър айтганини кўрдингизми?-деди. Улар:-Йўқ,-дейишди. Қурайш Валидга:- Ундай бўлса у ким у?-дейишди. У:- У фақатгина сеҳргардир. У айтаётган нарсалар сеҳрдир,-деди. У фикр қилди ва режа тузди... у нақл қилинадиган сеҳрдир сўзи мана шудир.