3-оят. Инсон Бизни унинг (чириб тупроққа айланиб кетган) суякларини ҳаргиз тўплай олмас, деб гумон қилурми?!
Бу оят Умар ибн Робиъа ҳақида нозил бўлган. У Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига келиб:- Менга қиёмат куни ҳақида гапир, қачон бўлади, ундаги аҳволотлар қандай бўлади, унда нималар рўй беради?-деди. Расулуллоҳ (с.а.в.)унга бунинг хабарини бердилар. Шунда у :- Эй Муҳаммад, ўша кунда шу азоблвргв қолсам ҳам сени тасдиқламайман ва сенга иймон келтирмайман. Ёки Аллоҳ мана шу суякларни ( қайта) жамлай оладими?-деди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.