Бу сура бир гурух қурайшликлар ҳақида нозил бўлгандир. Улар:- Эй Муҳаммад, кел бизнинг динимизга эргаш, биз ҳам сенинг динингга эргашамиз. Бир йил бизнинг илоҳларимизга ибодат қил, биз ҳам бир йил сенинг илоҳингга ибодат қиламиз. Бас агар сен келтирган нарса бизникидан яхшироқ бўлса, унда сенга шерик бўламиз ва ундан сўнг насибамизни оламиз. Агар бизнинг динимиз сеникидан яхшироқ бўлса, унла сен бизга шерик бўласан ва ўз насибангни оласан, - дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): - Аллоҳ ўзига бошани шерик келтиришимдан ўзи паноҳ берсин, - дедилар. Шунда Аллоҳ таъало:
1. (Эй Муҳаммад) айтинг: “Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!” сурасини охиригача нозил қилди. Эрталаб Расулуллоҳ (с.а.в) масжидул Ҳаромга бордилар. У ерда бир гуруҳ қурайшликлар туришган эди. Расулуллоҳ (с.а.в) уларга бу сурани охиригача ўқиб бердилар. Буни эшитиб улар Расулуллоҳ (с.а.в)дан умидларини уздилар.