Бу сура Расулуллоҳ (с.а.в) нинг Ҳунайн ғазотидан қайтиш вақтларида нозил бўлган. Шу сура нозил бўлганидан кейин у киши икки йил яшадилар.
Икрима ибн Аббосдан: - Расулуллоҳ (с.а.в) Ҳунайн ғазотидан қайтаётганларида Аллоҳ таъало:
1. (Эй Муҳаммад), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса, Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз, Дарҳол парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай “шерик”лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган зотдир, сурасини нозил қилди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в) :- Эй Али ибн Абу Толиб, Эй Фотима айтинглар:- Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келди. “Ва одамлар тўп-тўп Аллоҳнинг динига кираётганини кўрдингиз”. Бас Роббим покдир.унга хамд айтиш билан уни поклайман. Ва унга истиғфор айтинг. У тавбаларни қабул қилувчи зотдир,- дедилар.