loader

Ихлос сураси

Қутода, Заҳҳок ва Муқотил: - Бир гуруҳ яҳудийлар Расулуллоҳ (с.а.в)га келиб: - Роббингни бизга сифатлаб берчи, Аллоҳ ўз сиатини Тавротда нозил қилгандир. Айтчи у қайси нарсадандир. Қайси жинсдандир. Олтинданми, мисданми, кумушданми? Еб-ичадими, дунёни кимдан мерос қилиб олган ва кимга мерос қилиб қолдиради? – дейишди. Шунда Аллоҳ таъало:
 
1. (Эй Муҳаммад), айтинг: “У – Аллоҳ Бирдир. (яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У якка-ю ёлғиздир).
2. Аллоҳ (барча хожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир).
3. У туғмаган ватуғилмагандир (яъни, Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир).
4. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир” сураси нозил қилинди.  Бу сура Аллоҳнинг хоссатан нисбатидир.
Убай ибн Каъбдан: - Мушриклар Расулуллоҳ (с.а.в)га: - Роббингни бизга таърифлаб - нисбатлаб берчи, - дейишди. Шунда Аллоҳ таъало Ихлос сурасини нозил қилди.
Жобирдан: - одамлар: - Эй Расулуллоҳ Роббингизни бизга сифатлаб-нисбатлаб беринг дейишганда Ихлос сураси охиригача нозил бўлди.

Орқага Олдинга