Муфассирлар айтишади: Бир яҳудий ғулом Расулуллоҳ (с.а.в)нинг хизматларини қилар эди. Яҳудлар унинг олдига керлишиб қаттиқ талаб қилишавергач, у Расулуллоҳ (с.а.в)нинг таранганда тўкилиб тушадиган сочларини ва тароқларининг бир неча тишини олиб, уларни яҳудларга берди. Шулар билан улар Расулуллоҳ (с.а.в)ни сеҳр қилдилар. Бунга Лубайд ибн Аъсом Ал-Яҳудий бошчилик қилди. Сўнг соч ва тароқ тишларини Бани Зурайқдаги Зарвон номли қудуқ ичига яширишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в) касал бўлдилар, сочлари тўкилиб кетди. Худди аёлларига яқинлашгандек бўлар, лекин аслида яқинлашмасдилар. Ўзларига нима бўлганини билмай айлана бошлар эдилар.
Бир куни ухлаб ётганларида олдиларига иккита фаришта келди. Биттаси бошларида иккинчиси оёқларига ўтирди.
Бошдагиси: - Бу кишининг ҳоли қандай? – деди.
Униси: - Тиб, - деди.
У: - Тиб нима? – деди.
У: - Сеҳр, - деди.
У: - Ким уни сеҳрлаган?, - деди.
У: - Лубайд ибн Осим Ал-Яҳудий,- деди.
У: - Унинг сеҳри нимада? – деди.
У: - Тароқ ва таранди сочларда, - деди.
У: - Улар қаерда? – деди.
У: - Зарвон қудуғидаги тошнинг остидаги тугуннинг (пўстлоқнинг) ичида, - деди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в) уйғониб: - Эй Ойша, сезмадингми, Аллоҳ менинг дардимнинг давосининг хабарини берди, - дедилар.
Кейин Али, Зубайр ва Аммор ибн Ёсирларни юбордилар. Улар бу қудуқнинг сувини чиқариб ташлаб қуритдилар. Сув худди хино ивитилгандек эди. Сўнг тошни кўтариб пўстлоғни олдилар. Унинг ичида сочлар ва тароқ тишларини кўрдилар. Ундаги тугинлар тортилиб кўрилса, унда ўн битта игна билан ўтказилган тугун бор экан.
Шунда Аллоҳ шу икки паноҳ сўраш
1-5. (Эй Муҳаммад), айтинг: “Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман”.
1-6. (Эй Муҳаммад), айтинг: “Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман” сураларини нозил қилди.
Расулуллоҳ (с.а.в) хар бир оятни ўқиганларида биттадан тугун ечила бошлади. Охирги тугун ечилгунча енгил бўла бошладилар.охирида батамом енгил бўлдилар. Худди кишандан озод бўлгандек бўлиб турдилар. Жаброил (а.с): - Аллоҳнинг номи билан сизга дам соламан. Ҳар бир азият берадиган нарсадан, ҳар бир ҳасадчидан ва ҳар бир кўздан Аллоҳ сизга шифо беради, - айта бошлади. Шунда одамлар: - Эй Расулуллоҳ, ўша ифлос (яҳудийни) тутиб ўлдирайликми? – дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в): - Менга, дар ҳақиқат Аллоҳ шифо берди, мен одамларга ёонлик қилишни карих кўраман, - дедилар.
Ойша (р.а) айтадилар: - Расулуллоҳ (с.а.в) сеҳирландилар. Ҳоттоки ҳаёлларида бир ишни қилганга ўхшардилар. Лекин қилмаган бўлар эдилар. Бир куни менинг ҳузуримда Аллоҳга дуо қилдилар, яна дуо қилдилар. Кейинэса: - Эй Ойша: - сезмадингми. Мен фатво сўраган нарсам борасида Аллоҳ менга фатво берди, - дедилар. Мен: - Эй Расулуллоҳ, бу қандай бўлди?- дедим. У киши: - Менга икки фаришта келди........,қиссанинг ҳаммасини айтиб бердилар.