loader

Расулуллоҳнинг Шомга қилган иккинчи сафари

Пайғамбар алайҳйс-салом йигирма беш ёшга кирганларида Шомга иккинчи марта сафарга отландилар. Асад жамоасидан бўлмиш Ҳувайлиднинг қизи Хадича бой савдогар хонимлардан эди. У одам ёллаб, шерикчиликка тижорат қиларди. Муҳаммад алайҳис-саломнинг ғоят самимийлигини, ростгўйлигини, қабиладошлари уни Амин (ишончли) деб аташларини эшитган Хадича у кишини ишга ёллаб, молларининг энг аслини берди ҳамда содиқ хизматкори Майсарани ҳамроҳ қилиб Шомга жўнатди, бу галги савдо-сотиқ жуда катта фойда келтирди, тужжорларнинг ишлари доим ўнгидан келиб, барака ёғилиб турди.    Расулуллоҳнинг хосиятли одамлигини кўрган Майсаранинг ҳурмати чандон ортиб, у кишига бир умр боғланиб қолди.

Орқага Олдинга