loader

Расулуллоҳнинг Хадичага уйланиши

Муҳаммад алайҳис-салом билан Майсара соғ-саломат Маккага қайтиб келишди. Уларнинг ишлари ўнгидан келиб, жуда кўп фойда олишди. Бирига ўн қўшилганидан ўзида йўқ қувонган Хадичанинг расулуллоҳга меҳри тушиб қолди. Одамлар у кишини бекорга Амин дейишмаслигини, ҳалоллиги туфайли ҳамиша омади чопишини кўрган қирқ ёшлар чамасидаги бой-бадавлат бу аёл таомилга зид ҳолда унга турмушга чиқиш майли борлигини билдирди. Пайғамбар алайҳис-салом амакиси Абутолиб билдн Хадичанинг амакиси Амр ибн Асадникига совчи бўлиб боришди. Мезбон уларнинг истагига розилик берди.
Абутолиб келин-куёвни никоҳ қилиб, қуйидагича хутба ўқиди: "Оллоҳ бизни Иброҳим ва Исмоил авлоди, Маъад ва Музор насли қилиб яратганига, Байтуллоҳга қарайдиган, Масжиди ҳаромни бошқарадиган мартабага эриштирганига,, Каъбани улуғ зиёратгоҳ, қон тўкиш, ҳатто биронта гиёҳни узиш ман этилган муқаддас масканга айлантирганига, бизни мартабамизни кўтариб, одамларга ҳукмрон қилганига минг қатла шукр. Жияним Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг мардликда, олижанобликда, фазлу карамда тенги йўқ. Тўғри, унинг мол-дунёси кўп эмас, бироқ давлат дегани сояга ўхшаш ўзидан нарига тушмайдиган ва эгасига қайтариладиган омонат. Оллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтаманки, Муҳаммад келажакда улуғ ачам бўлади, катта ишларни амалга оширади".
Никоҳ ўқилиб, келин-куёв бир ёстиққа бош қўйишди. Хадича олдин турмуш кўрган, аввалги эри Абу Ҳола вафот этиб, ундан Ҳола исмли бола билан тул қолган эди. Етим болани расулуллоҳ ўзларига ўғил қилиб олдилар.

Орқага Олдинга