Оллоҳ таоло Мусо пайғамбарга шу замондаги халқнинг ахвол руҳиясига мос қонун-қоидалар басн этилган Тавротни нозил қилди. Бу муқаддас китобда парвардигори олам юборажак пайғамбарлари ҳақида хабар берган. Тавротнинг 5-пора, 8-бобида охир замон пайғамбари ҳақида ҳам башорат қилиниб, Мусо алайҳис-саломга: "Бу пайғамбарлар орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбарни юбораман, оғзига каломимни соламан, у ўз умматига мен буюрган ҳамма нарсани айтиб беради. Менинг номимдан айтган сўзларига қулоқ солмаган одамдан интиқом оламан. Менга такаббурлик қилишга журъат этган, мен буюрмаган нарсаларни менинг ёки бошқа илоҳларнинг номидан гапирадиган пайғамбарлар ўлимга маҳкум. Чин пайғамбарлар билан ёлғон пайғамбарларни бир-биридан ажратиш осон: пайғамбарлик даъвосини қилган одам менинг номимдан айтганлари амалга ошмаса, у ўзини улуғлашни кўзлаган ёлғончидир", дейилади. Яҳудийлар бу башоратМусо алайҳис-саломнинг ўринбосари Юша ибн Нун ҳақида айтилган дейишади. Ваҳоланки, улар Исо алайҳис-салом даврида у кишидан бошқа пайғамбар келишини кутишар, шу боис ювинган* Юҳанно (Яҳё)га одам юбориб: "Сен Илёми?" — деб сўрашганда, у киши: "Йўқ", деганлар. "Сен Исоми?" — деб қизиқсинишганда ҳам йўқ деганлар. "Сен пайғамбарми?" деб қисти-бастига олишганда ҳам рад жавобини берганлар. Улар ажабланиб: "Илё бўлмасанг, Исо бўлмасанг, пайғамбар ҳам бўлмасанг, нега ювиндинг?" деб сўрашган. Бундан шу нарса ойдинлашадики, Тавротда Илё, Мусо ва Исо давригача ҳали дунёга келмаган пайғамбар ҳақида башорат берилган. Бу муқаддас китобда Муҳаммад алайҳис-саломнинг Мусо пайғамбарга ўхшашлиги айтилади. Тавротнинг 5-порасида: "Бани Исроилда Мусога ўхшаш пайғамбар дунёга келгани йўқ", дейилади ҳамда Оллоҳга туҳмат қилувчи пайғамбар ўлдирилажаги таъкидланади. Бу калом Қуръоннинг Ҳоққа сурасидаги: "Агар у бизнинг номимизни сотиб уйдирмачилик қилса, уни албатта қаҳримизга олардик, кейин шакциз катта қизил томирини узиб ташлардик", деган 44-46-оятларига уйғун. Муҳаммад алайҳис-салом йигирма уч йил мобайнида мушрик ва яҳудийлардан иборат ашаддий душманлари орасида яшаб, уларни ислом динига даъват қилдилар, шундай қалтис вазиятда Оллоҳ у кишини душманларнинг суиқасдларидан омон сақлади. Ҳамма нарсага қодир Оллоҳ пайғамбарга бўҳтон ёғдирган одамнинг таъзирини бериб қўёлмайдими? Ҳақ таоло Қуръондаги Шўро сурасининг 24-оятида: "Улар: у (яъни пайғамбар) Худонинг номидан ёлғонни дўндирди, дейишади. Оллоҳ истаса, қалбингни муҳрлаб қўярди. У ботилни йўққа чиқаради, ўз каломи орқали ҳақни юзага чиқаради. Оллоҳ кўнгилдаги нарсаларни ҳам билгувчидир", дейди. Бу башорат пайғамбаримизнииг келажакда юз берадиган ишлар ҳақидаги айтган фикрлари ростлигини тасдиқлайди. Сарвари олам кўп нарсалар ҳақида олдиндан башорат қилганлар. У кишининг айтганлари айнан юз берган, ҳатто бошқалар тасаввур ҳам қилолмайдиган воқеа-ҳодисаларни ҳам олдиндан кўра билганлар. Масалан, румликлар форслар томонидан ҳалокатга учраб пойтахти Константинопол қўлдан кетай деб турган бир пайтда, расулуллоҳ румликларнинг келажакда душмандан ғолиб келиб, ўз ерларини қайтариб олажагини башорат қилганлар. Бу хабар сарвари оламга Оллоҳ томонидан ваҳий қилинган. Пайғамбарнинг айтганларига шубҳаланган қурайш мушриклари Абубакир Сиддиқ билан ўртага мол тикиб баҳс бойлашган (Кейинчалик баҳс бойлашиш қиморнинг бир тури сифатида ман этилган). Расулуллоҳнинг айтганлари рўёбга чиқиб, румликларнинг қўли баланд келгач, Абубакир Сиддиқ гаровда анча-мунча нарса ютиб олган. Худо хоҳласа бундай башоратлар ҳақида ўрни келганда яна тўхталиб ўтамиз.
Қози Иёзнинг "Шифо" номли асарида айтилишича, Ато ибн Ясар Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан Расулуллоҳнинг сифатлари ҳақида сўраганда Абдуллоҳ: "Оллоҳнинг номи билан қасамйод қиламанки, пайғамбаримизнинг Қуръонда айтилган баъзи сифатлари Тавротда ҳам зикр этилган: эй пайғамбар, сени гувоҳ, башоратчи, огоҳлантирувчи ва уммилар (яъни омиларга) қўрғон қилиб юбордим. Сен менинг бандам ва расулим (яъни элчим)сан, мен сени мутаваккил (худога суянгувчи) деб атадим. Сен қўпол ва тўнг эмассан, бозорларда шовқин-сурон солмайсан; ёмонлик қилганлардан қасд олмай кешлик билан афу этасан; адашган халқ ла илоҳа иллаллоҳ (яъни Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) дея имон келтириш билан ҳақиқатни кўрмас кўзлари, тингламас қулоқлари, англамас диллари очилгандан кейингина яратган эганг сени қабзи руҳ қилади (яъни жонингни олади).
Тавротда пайғамбар алайҳис-салом яна шундай таърифланадилар: "У бозорларда бақириб-чақирмайди, хунук сўзларни оғзига олмайди, уни яхши ишларга муваффақ қиламан, гўзал ахлоққа эриштираман. Либоси тамқинлик, сифати яхшилик, виждони тақводорлик, сўзлари ҳикмат бўлади. Ростгўйлик ва вафо қон-қонига цингади. Кенг феъллик, меҳрибонлик одатига айланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳаққоний, шариати ҳақ, имони ҳидоят, дини ислом бўлади. Унинг исмини Аҳмад деб атайман, гумроҳликдан ҳидоятга олиб чиқаман. Аҳмад орқали қарама-қарши дилларни, тизгинсиз ҳавасларни, турли миллатларни 'бирлаштираман". Ростгўй ва ишончли пайғамбар алайҳис-саломнинг айтишларича, Оллоҳ у зотни Тавротда бундай таърифлайди: "Менинг танлаган бандам Аҳмад Маккада таваллуд топиб, Мадинага ҳижрат қилади, унинг уммати ҳар қандай вазиятда менга — Оллоҳга шукр қилгувчйлардан бўлади".
_____________
*Ювиниш — Насроний динида янги туғилган бола ва насроний динини қабул қилган кишиларнинг Худо, Исо ва Руҳулқуддус номи билан ювинши кўзда тутилмоқда.