Исо алайҳис-салом ўз қавмига Инжилда Форқилит деган исм зикр этилиши ҳақида хабар берадилар. Форқилитнинг маъноси Муҳаммад билан Аҳмадга яқин. Буни Оллоҳнинг Саф сурасидаги 6-ояти тасдиқлайди: "Шунда Марямнинг ўғли Исо: эй Исроил авлоди, мен сизларга чиндан ҳам Худо томонидан юборилган, мендан олдин келган тавротни тасдиқлагувчи, мендан кейин келадиган Аҳмад исмли пайғамбар билан башорат бергувчи Худонинг элчисиман", деди. Исойи Масиҳ Форқилитни бизнинг пайғамбаримизга мос келадиган сифатлар билан таърифляган: "Форқилит инсонларни қилган хатолари учун айблайди, уларга бор ҳақиқатни ўргатади, чунки у ўз майлича эмас, Оллоҳдан эшитганларини баён этади". Қуръонда Ва-н-нажм сурасининг ,4-оятида: "Муҳаммад ўз майлича эмас, Оллоҳдан келган ваҳийларни айтади", дейилади. Инжилнинг узоқ вақт жаҳолат тўзонига кўмилиб, яқиндагина топилган Барнобо* нусхасида расулуллоҳнинг исми очиқ зикр этилган.
_________________
*Барнобо — Инжилнинг арабчага таржима қилиниб, Мисрда чоп этилган нусхаси.