Расулуллоҳ учун кутилмаганда бошланган ваҳий тўсатдан тўхтаб қолди. Ваҳий қанча вақт тўхтагани ҳақида тарихчиларнинг фикрлари турлича, ҳар қалай бу муддат қирқ кун бўлганлиги ҳақиқатга яқин. Бундан мақсад пайғамбар алайҳис-саломни ваҳийга руҳан ва жисман мослаштириш эди. Бироқ қирқ кунга чўзилган танаффус сарвари оламга қаттиқ таъсир қилди. Оллоҳ улуғ неъматини бир кўрсатиб, энди мсни ундан бснасиб этдимикин, деган ўй юракларини эзар, бирон баланд чўққига чиқиб ўзларини ташлаб юборгилари келарди. Оллоҳнинг у кишини ўзи билан бандалари ўртасида воситачиликка танланганлиги улуғ неъматдир. Расулуллоҳга фаришта кўриниб: "Сен Оллоҳнинг ҳақ пайғамбари", деб айтар ва шу билан васвасга солаётган ёмон хаёлларни аритиб, кўнгилларига фароғат бағишларди. Ниҳоят парвардигори олам дунёни ислом нури билан мунаввар этишни ихтиёр этиб, Муҳаммад алайҳис-саломга яна ваҳий йўллай бошлади.
Орқага Олдинга