loader

Давс қабиласининг элчиси

Расулуллоҳ Маккага қайтганларидан кейин Давс қабиласидан Туфайл ибн Амр элчи бўлиб келди. Бу машур саҳоба Абу Хурайранинг қабиласидан эди. Оз қабиласининг мўътабар кишиси, машур шоири бўлган Туфайл Қуръон оятларини эшитгач, имон келтириб, мусулмончиликка ўтди. Расулуллоҳ унга: "Изингга қайтиб, ўз қавмингни исломга даъват қил", деб буюрдилар ва Худога ёлбориб: "Яратган эгам, Давс қавмини ҳидоят қил!" дея дуо қилдилар. Туфайл юртига қайтиб келгач, расуллоҳнинг кўрсатмаси бўйича иш тутди, бир талай одам исломга кирди. Бу одамдар кейинчалик пайғамбар алайҳиссаломга жуда кўп кўмаклашдилар.

Орқага Олдинга