loader

Мутъим ибн Адининг Расулуллоҳни ҳимоясига олиши

Пайғамбар алайҳис-саломнинг Тоифдагилардан ёрдам сўраб борганларидан Қурайш мушриклари хабар топишгани учун у киши Маккага кириб боришга ботинолмадилар. Шу боис Мутим ибн Ади ибн Навфал ибн Абдумонофга одам юбориб, унинг ҳимоясида шаҳарга кириб олишга изн сўрадилар. Мутъим болалари билан қуролланиб келди-да, расулуллоҳни Каъбагача кузатиб қўйди. Мушриклар ундан: "Сен Муҳаммадга ҳомий бўлдингми ёки унинг динига кирдингми?" деб сўрашди. Мутим: "Мен фақат уни ҳимоямга олдим", дея жавоб берди. Мушриклар: "Ундай бўлса сенинг ҳомийлигингга ҳурматан унга тегмаймиз", дейишди.

Орқага Олдинга