loader

Ансорларнинг мусулмон бўла бошлаши

Арабларнинг мавсумий йиғинларида расулуллоҳ ансорлардан олти киши билан учрашдилар. Булар Хазраж қабиласининг Нажжор жамоасидан Асъад ибн Зурора, Авф ибн Ҳорис, Зурайқ жамоасидан Рофиъ ибн Молик, Салама жамоасидан Қутба ибн Омир, Ҳаром жамоасидан Уқба ибн Омир, Убайд ибн Адий жамоасидан Жобир ибн Абдуллоҳлар эди. Пайғамбар алайҳис-салом уларни мусулмон бўлишга ва исломий тарғиботга ёрдамлашишга чақирдилар. Улар ўзаро маслаҳатлашиб, яҳудийлар айтган пайғамбар мана шу, улар биздан илгари мусулмон бўлиб олишмасидан аввал биз уни эътироф этиб, имон келтирайлик, дейишди. "Эй Муҳаммад, ўзаро уруш-жанжал, гина-адоват халқимизни адойи-тамом қиляпти. Агар Оллоҳ сен орқали бирликка келтирса, сен биз учун энг мўътабар одам бўлиб қоласан", дейишди ва келгуси йили Каъба зиёратида учрашишга ваъдалашиб кетишди. Ясриб арабларининг мусулмон бўлиши ана шундан бошланди.

Орқага Олдинга