loader

Расулуллоҳнинг Мадинага киришлари

Пайғамбар алайҳис-салом қилич таққан ансорлар қуршовида Мадинага кириб келдилар. Қувончи ичига сиғмаган мадиналиклар кўчаларга чопиб чиқдилар, бу уларнинг ҳаётидаги энг бахтиёр кун эди. Кўчаларни тўлдирган аёллар, болалар, канизаклар завқ-шавққа тўлиб қўшиқ айтишарди:
Расулуллоҳ тўлин ойдек нур сочиб,
Чиқиб келди Санийятул-Вадодан.*
Шукр айтмоқ лозим бизга ҳар лаҳза,
Бирон кимса қўл узмасин дуодан.
Мусулмоннинг шамчироғи бу динни
Олиб келди Расул бизга Худодан.
Пою пийода, от-уловдаги кишилар расулуллоҳнинг атрофида гирди-капалак бўлишар, ўз уйига олиб кириш учун туянинг жиловини талашишарди.

_____________
*Санийятул-Вадо — Мадинага яқин жойдаги адир.

Орқага Олдинга