Орадан кўп ўтмай Шомдан қурайшларнинг катта карвони келаётгани, икки минг беш юз туяни Умайя ибн Халаф бошчилигидаги юз киши қўриқлаётгани аниқланди. Пайғамбар алайҳис-салом икки юз муҳожир билан йўлга чиқдилар, бу гал Саъд ибн Абу Ваққос яловбардорлик қилди. Лекин бу сафар ҳам мушриклар билан тўқнашиш насиб этмади. Эҳтиёткор қурайш мушриклари аллақачон манзилини ўзгартириб улгуришган эди.
Орқага Олдинга