Муҳожирлар қайтиб келар-келмас қурайшларнинг жуда кўп мол-мулк ортилган янги карвони йўлга чиққани, уни Абу Суфён бошчилигидаги йигирма чоғли одам қўриқлаб бораётгани ҳақида маълумот келди, Пайғамбар алайҳиссалом жумъадил аввал ойида юз эллик киши билан мушрикларнинг йўлини тўсгани отландилар. Лекин бу гал ҳам икки томон учрашмади; Мушриклар мусулмонлар етиб келган жойдан аллақачон ўтиб кетишган экан. Сафар беҳуда кетгани йўқ. Расулуллоҳ бани Мудлиж қабиласи ҳамда уларнинг иттифоқчилари билан дўстлик шартномаси туздилар.
Орқага Олдинга