loader

Қўшин юбориш

Шу йил раббиул аввал ойида Зилқасса деган жойдаги араблар мусулмонларнинг Ҳайфо деган ердаги мол-ҳолини ҳайдаб кетмоқчилиги маълум бўлиб қолди. Пайғамбар алайҳис-салом Муҳаммад ибн Маслама бошчилигидаги ўн кишини душман томонга юбордилар. Мусулмонлар Зилқассага кечаси етиб келишди ва йўл юриб чарчагани учун уйқуга кетишди. Пойлаб турган мушриклар уларни қиличдан ўтказишди, фақат Муҳаммад ибн Масламагина тасодифан омон қолди. У изига қайтиб, бўлган воқеани расулуллоҳга баён этди. Пайғамбар алайҳис-салом душмандан қасос олиш учун Абу Убайда Омир ибн Жарроҳ бошчилигида қирқ кишилик қўшин юбордилар. Бироқ унгача мушриклар жуфтакни ростлаб қолишган эди. Мусулмонлар уларнинг чорвасини ўлжа олиб қайтишди.

Орқага Олдинга