loader

Қўшин юбориш

Пайғамбар алайҳис-салом Робиул охир ойида Хандақ жангида мушриклар билан бирга мусулмонларга қарши курашган бани Сулайим қабиласи билан ҳам орани очди қилиб қўйиш учун Зайд ибн Ҳориса бошчилигида лашкар юбордилар. Ислом лашкари кетаётганидан хабар топган бани Сулайим қабиласининг одамлари қочиб кетгани учун тўқнашув юз бермади. Бани Музайна қабиласидан бўлган бир аёлнинг ёрдами билан мусулмонлар бани Сулайим қабиласининг мол-ҳолини қўлга киритишди ва бир талай одамни асир олиб Мадинага қайтиб келишди. Асирлар орасида йўл кўрсатувчи аёлнинг эри ҳам бор эди. Расулуллоҳ бу аёл билан эрини қўйиб юборишини буюрдилар.

Орқага Олдинга