Шу йили Қурайшнинг катта карвони Шомдан қайтиб келаётганини эшитган пайғамбар алайҳис-салом унинг йўлини тўсиш учун Зайд ибн Ҳориса бошчилигида бир юз етмиш кишилик лашкар жўнатдилар. Улар карвонни одамлари билан бирга қўлга тушириб келишди. Асирлар орасида расулуллоҳнинг куёви Абулос ибн Раби ҳам бор эди. Абулос бойлиги ва нуфузи жиҳатидан Маккадаги ҳурматли одамлардан бири эди. У хотини Зайнабдан ҳимоясига олиб, паноҳ бўлишини ўтинди. Зайнаб эрига паноҳ бўлжагини қурайшларнинг олдида очиқ эътироф этди. Пайғамбар алайҳис-салом: "Мусулмонлар аҳил ва меҳрибон бўлишади, асирларни мусулмонларнинг энг бечора ҳоли ҳам ҳимоясига олиши мумкин, Зайнаб паноҳ бўлган кишига биз ҳам мурувват кўрсатамиз", дедилар. Расулуллоҳнинг бу гаплари мусулмонлар ўртасидаги тенглик ва меҳр-оқибатнинг ифодасидир. Пайғамбар алайҳис-салом Абулосга карвондаги ҳамма мол-мулкини қайтариб бердилар. Абулос Маккага бориб молларини эгаларига тарқатгач, мусулмон бўлиб, Мадинага қайтиб келди. Расулуллоҳ ҳам мурувват кўрсатиб Зайнабни у билан таништириб, имон-эътиқод туфайли бузилган оилани қайта тикладилар.
Орқага Олдинга