Шу йили жумоидул охир ойида пайғамбар алайҳис-салом Муҳаммад ибн Масламанинг ҳамроҳларини ўлдирган бани Саълаба қабиласидан қасос олиш учун Зайд ибн Ҳориса бошчилигида ўн беш кишини жўнатдилар. Мадинадан ўттиз олти мил йироқда Ироқ йўлидаги Тариф жилғасининг бўйида яшовчи бу қабила саҳобаларни кўргач, уларни мусулмон қўшинининг бир қисми деган хаёлда бор будини ташлаб турли томонга тирқираб кетишди. Мусулмонлар уларнинг мол-мулки билан чорвасини ўлжа олиб қайтишди.
Орқага Олдинга