loader

Укал ва Урайна воқеаси

Шу йили шаввол ойида Укал ва Урайна арабларидан бир гуруҳ одам пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларига келиб имон келтиришди ҳамда Мадинада макон тутишди. Бироқ, уларга бу ернинг ҳавоси ёқмай ранги сарғайиб, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ уларни мол боқилаётган яйловга бориб; туя сути билан пешобини аралаштириб ичишни буюрдилар. Улар пайғамбар алайҳис-саломнинг тавсияларига амал қилиб дарддан фориғ бўлишди, аммо шайтон васвасасига учиб нон тепкилик қилишди. Подачиларнинг оёқ-қўлини кесиб, кўзларини ўйиб, туяларини ҳайдаб кетишди. Бундан хабар топган пайғамбар алайҳис-салом уларни тутиб келишга Курз ибн Жобир бошчилигида йигирма кишини жўнатдилар. Хиёнаткорлар олиб келингач, улар подачиларга қандай зулм ўтказган бўлишса, худди шу тарзда жазолаб ўлдирилди.
Имондан қайтиб, бировга суиқасд қилганлар шундай жазога мустаҳиқ. Бу бадбахт кимсаларнинг қилмиши асли уларнинг зоти бузуқлигини, қабиласи пасткашлигини исботлаб турибди. Шу қонли воқеадан кейин расулуллоҳ одамларнинг оёқ-қўлини кесиб жазолашни қатъиян ман этдилар.

Орқага Олдинга