Пайғамбар алайҳис-салом Эрон подшоси Кисрога Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Саҳмий орқали қуйидаги мактубни юбордилар.
"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Эроннинг каттаси Кисрога!
Тўғри йўлга эргашиб Оллоҳга ва Оллоҳнинг элчисига имон келтирган, Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, у шериги йўқ зотдир, Муҳаммад Оллоҳнинг бандаси ва элчиси деб шаҳодат берган кишиларга салом.
Мен сени мусулмон бўлишга даъват этаман. Мен Оллоҳ томонидан бутун инсониятга юборилган пайғамбарман. Мен тирик одамларни огоҳлантираман, сўзимни инкор этганларни Оллоҳнинг азобига учрайди деб қўрқитаман. Мусулмон бўлсанг жонинг омонда. Агар бош торцанг барча маъжусий*ларнинг гуноҳи сенга юкланади.
Кисро мактубга кўз югуртиргзч, такаббурлик билан уни йиртиб ташлади. Бу хабар пайғамбар алайҳис-саломга етиб борганда у киши: "Оллоҳ унинг подшоҳлигини яксон қилсин", дея дуо қилдилар. Чиндан ҳам кўп ўтмай Эрон подшоҳлиги таназзулга юз тутди. Кисро манманликни ҳаддидан ошириб, Ямандаги ҳокимига пайғамбар алайҳис-саломни тутиб, ҳузурига олиб келишни буюрди. Бироқ у манфур ниятига етолмади. Оғли Ширвайҳ отасига қарши бош кўтариб, Кисрони ўлдирди ва у Яманга одам юбориб, ҳокимни отаси буюрган ишдан қайтарди.
_________________
* Маъжусийлар — ўтга топинувчилар.