Пайғамбар алайҳис-салом Ямома ҳокими Ҳавза ибн Алига Салит ибн Амрдан қуйидаги мактубни юбордилар:
"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Ҳавза ибн Алига!
Тўгри йўлга эргашганларга салом. Билгинким, меним диним ҳамма жойда бош кўтаради. Мусулмончиликни қабул қилсанг омон бўласан, ҳокимлигингда қолдираман".
Ҳавза пайғамбар алайҳис-саломга бундай жавоб ёзди: "Сен даъват қилаётган ишларинг қанчалик яхши ва нақадар гўзал. Мен ўз халқимнинг шоири ва нотигъиман, барча араб халқи мендан ҳайиқади. Агар мени ишингга шерик қилсанг, сенга эргашаман".
Бу хатни олгач, расулуллоҳ: "Агар у мендан кафтдек ер сўраса ҳам бермас эдим. Унинг ўзи ҳам, ҳокимияти ҳам ҳалок бўлади", дедилар. Ҳеч қанча вақт ўтмай пайғамбар алайҳис-салом Маккани фатҳ этиб қайтганларида Ҳавза ибн Али ўлди. Расулуллоҳ Ислом динини қабул қилган ҳар бир қавмга унинг мўътабар кишисини оошлиқ этиб тайинлар эдилар.