Пайғамбар алайҳис-салом Водил Қуро яҳудийларига таслим бўлишни таклиф этдилар, бироқ улар бош тортиб, мусулмонларга қарши уруш эълон қилишди. Натижада улардан ўн бир киши ўлди, кўпчилик яраланди, мусулмонлар эса жуда кўп ғаниматни қўлга киритдилар. Пайғамбар алайҳис-салом ғаниматни бешга бўлиб, тақсимладилар. Олинган ҳосилнинг тенг ярмини мусулмонларга бериш шарти билан ер-сув эгаларида қолдирилди. Хайбар яҳудийлари билан ҳам худди шундай келишим тузилган эди. Расулуллоҳ Водил Қуро яҳудийларининг маҳсулотини чамалаб тақсимлашга Абдуллоҳ ибн Равоҳани юбордилар. Унинг тақсимоти яҳудийларга ёқмади. Улар Равоҳага пора бериб, тақсимотни ўз фойдасига ҳал қилмоқчи бўлишди. "Эй Оллоҳнинг душманлари, — деди ғазабланган ибн Равоҳа. Менга ҳаром едирмоқчимисизлар? Мен сизларии маймундан ҳам, чўчқадан ҳам ёмон кўраман. Сизларга бўлган нафратим, ўзим учун суюмли пайғамбарга бўлган муҳаббатим туфайли адолат билан ҳукм чиқараман".
Мадина атрофидаги яҳудийлар бўйсуниб, ўртада ваъдаю шартномалар тузилган бўлса-да, мусулмонларга хавф солиб туртанлар кўп эди. Шунга қарамай мусулмонлар Водил Қуро яҳудийларини таслим қилиб муҳим ғалабани қўлга киритдилар.