loader

Холид ва унинг икки дўстининг исломга киришлари

Бу ғалабадан кейин мусулмонларга қарши юришларга бошчилик қилган уч нафар таниқли киши Холид ибн Валид Махзумий, Амр ибн Ос Саҳмий, Усмон ибн Аби Толҳа Абдарийлар мусулмон бўлдилар. Пайғамбар алайҳис-салом уларнинг Ислом динини қабул қилганидан бениҳоя қувондилар. "Сени ҳидоят қилган Оллоҳга шукр, — дедилар у киши Холидга. — Сенинг ақлли одамлигингни билардим, фаҳму фаросатинг сени ҳидоятга етаклашидан умидвор эдим". Сарвари оламнинг самимий муомаласидан мутаассир бўлган Холид: "Эй расулуллоҳ, сенга қарши кўпгина жангларда қатнашдим, дуо қилгин, зора Оллоҳ Таоло гуноҳларимни кечирса", деди. Пайғамбар алайҳис-салом: "Ислом динида мусулмон бўлишдан аввалги гуноҳлар суриштирилмайди", дея уни хурсанд қилдилар.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР