Пайғамбар алайҳис-салом Маккада турган вақтларида Ҳорис Ҳилолийнинг қизи, Уҳуд урушида шаҳид бўлган амакилари Ҳамзанинг тул қолган хотини Маймунани никоҳларига олдилар. Маймуна расулуллоҳнинг энг охирги хотинлари эди. Пайғамбар алайҳис-салом Маккадан чиқиб, шаҳар ташқарисида от-уловларга қараб қолганларни Каъбани тавоф этишга жўнатдилар. Шундан кейингина расулуллоҳ хурсанд бўлиб, тушини ўнгидан келтирган парвардигорга шукроналар айтиб, Мадинага йўл олдилар.
Орқага Олдинга