Шу йилнинг сафар ойида пайғамар алайҳис-салом Кадид деган жойда яшовчи бани Мулаввиҳ арабларига қарши Ғолиб ибн Абдуллоҳ бошчилигида қўшин юбордилар. Қўшин Кадидга етиб келганда ибн Барсо номи билан машур мусулмонларнинг ашаддий душмани Ҳорис ибн Моликни асир олишди. "Мен мусулмон бўлиш учун кетаётган эдим", деди Ҳорис. "Яна бир кун кечикиб мусулмон бўлсанг ҳеч нарса қилмайди. Қандай ниятда кетаётганингни суриштирб аниқлаймиз", дейишди саҳобалар. Улар бани Мулаввиҳнинг юртига етиб, чорваларини ҳайдаб жўнашди. Бундан хабар топган мушриклар катта қўшин тўплаб уларнинг орқасидан қувди. Оллоҳ таоло мусулмонларга меҳрибонлик қилиб қаттиқ ёмғир ёғдирди, катта сел келиб мусулмонлар билан мушрикларнинг ўртасини айириб ташлади. Мушриклар ҳар қанча қудратли бўлишмасин, Оллоҳнинг иродасига қарши ҳеч нарса қилолмай қолавердилар.
Орқага Олдинга