loader

Қўшин юбориш

Ғолиб Мадинага соғ-саломат етиб келгач, пайғамбар алайҳис-салом уни икки юз кишилик қўшин билан Фадакдаги бани Мурра арабларига қарши жўнатдилар. Бани Мурра араблари Башир ибн Саъд бошчилигидаги қўшинни қириб ташлаган эди. Мусулмонлар душманга яқинлашиб келгач, Ғолиб ўз аскарларига қарата нутқ сўзлаб, Оллоҳга ҳамду сано айтганидан кейин: "Мен сизларни шериги йўқ ёлғиз Оллоҳдан қўрқишга, менга итоат этишга, буйруғимдан бўйин товламасликка чақираман", деди. Мусулмонлар унинг чизган чизиғидан чиқмасликка сўз беришди. Ғолиб ўз аскарларини номма-ном санаб, ҳар икки кишини бир-биридан айрилмайдиган шерик қилиб қўйди. "Ҳеч ким шеригини йўқотиб, ёлғиз келмасин. Мен такбир айцам, ҳаммангиз қўшилиб баробарига такбир айтинг", дея тайинлади. Шундан кейин икки юз одам ғанимларни ўраб олди-да, баланд овозда такбир айтиб баробарига душман устига ташланди. Саросимада қолган бани Мурра араблари битта қўймай қириб ташланди. Уларнинг мол-мулки ғанимат олинди, ҳар бир одамга ўнтадан туя мукофот берилди.

Орқага Олдинга