Шу йилнинг раббиул аввал ойида пайғамбар алайҳис-салом Зоту Атлоҳ деган жойга Каъб ибн Умайр бошчилигида ўн беш кишилик қўшин юбордилар. Мусулмонлар бориб ерли аҳолини ислом динига даъват этдилар, лекин улар бу даъватдан бош тортиб, уруш эълон қилишди ҳамда бир ҳовуч ислом элчиларини қиличдан ўтказишди. Фақат Каъб ибн Умайр тасодифан омон қолиб, воқеадан расулуллоҳни огоҳ этди. Пайғамбар алайҳис-салом қаттиқ изтироб чекдилар. Мушриклардан ўч олиш учун қўшин юбормоқчи бўлиб турганларида, душманнинг ўз ўрнидан кетганлиги ҳақида хабар келди. Хабарни эшитгач ниятларидан қайтдилар.
Орқага Олдинга