loader

Уззо, суво, манот бутларининг ёқотилиши

Пайғамбар алайҳис-салом Маккага келганларининг бешинчи куни Холид ибн Валид бошчилигидаги ўттиз нафар суворийни Уззо деган бутни синдириб келишга юбордилар. Уззо қурайшлар чўқинадиган энг катта бут бўлиб, Наҳла деган жойга ўрнатилган эди. Мусулмонлар уни қулатиб, майдалаб ташлашди.
Расулуллоҳ Амр ибн Осни Суво бутини йўқ қилишга юбордилар. Ҳузайл қабиласининг бу энг катта бути Маккадан уч мил олисдаги бир жойга ўрнатилган эди. Амр ибн Ос уни ер билан яксон қилиб қайтди.
Сарвари олам Саъд ибн Зайд Ашалий бошчилигида йигирма нафар одамни Манот деган бутни йўқотиб келишга жўнатдилар. Бу Калб ва Хузоа қабиласининг бути бўлиб денгиз ёқасидаги Мушаллал деган тоққа ўрнатилган эди. Мусулмонлар бориб уни қулатиб ташлашди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР