Элчи ўз қабиласига қайтиб боргач оқсоқоллар билан кенгашиб, ўн беш киши расулуллоҳ ҳузурларига боришга қарор қилишди. Улар Мадинага келиб, Саъд ибн Убоданинг уйига тушишди. Шундан кейин ислом динига кирганларини билдириб, пайғамбар алайҳис-саломга байъат қилишди. "Биз бу ерга келмаган одамлар учун қам байъат қиламиз", дейишди улар. Элчилар ўз юртига қайтиб боргач, бутун қабиласи имон келтириб, мусулмон бўлди. Ҳажжатул вадоҳ (хайрлашиш ҳажи) да улардан юз киши келиб, пайғамбар алайҳис-салом билан Каъбани тавоф қилишди.
Орқага Олдинга