loader

Қўшин юбориш

Пайғамбар алайҳис-салом Башр ибн Суфё Адвийни Ҳузо қабиласига мансуб бану Каъб арабларидан закот олиш учун юбордилар. Бану Каъб арабларининг қўшнилари бану Тамим қабиласи уларни закот, беришдан қайтарди. Бу хабарни эшитган расулуллоҳ уларга қарши Уяйна ибн Ҳисн бошчилигида эллик кишилик қўшин юбордилар. Мусулмонлар қўшини бану Тамим қабиласи билан урушиб, ўн бир эркак, йигирма бир аёл, ўттиз нафар болани асир олиб қайтди. Пайғамбар алайҳис-салом асирларни Ҳориснинг қизи Рамланинг ҳовлисига қамаб қўйишни буюрдилар.

Орқага Олдинга