loader

Табук ғазоти

Пайғамбар алайҳис-саломга Румликлар мусулмонлар билан урушишга тайёргарлик кўришаётгани ҳақидаги хабар етиб келди. Бу айни қаҳатчилик ҳукм сураётган, ҳаддан ташқари иссиқдан одамлар қандай жон сақлашни билмай қолган, тирик жоннинг ҳаммаси ўзини соя-салқинга урган, одамлар пишган мевалар билан жон сақлаётган кунлар эди. Пайғамбар алайҳис-салом мусулмонларга жангга тайёргарлик кўришни буюрдилар. Душманга қўққисдан зарба бериш мақсадида аввалги ғазотларнинг вақти, борилажак манзили сир тутилар, ҳатто элчиларнинг сони ҳам аниқ айтилмасди. Бу сафар машаққатлилиги, йўл ҳаддан ташқари олислиги, ғанимнинг сони беҳад кўплиги ҳисобга олиниб, одамлар пухта тайёргарлик кўришлари учун мақсад ошкора айтилди. Маккага ва бошқа жойларга элчилар юборилиб, ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди.
Бойларга камбағалларни етарли озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш буюрилди. Усмон ибн Аффон бу ҳарбий юришга ўн минг динор пул, барча анжомлари билан уч юз туя, элликта от иона қилди. Бундан қувонган пайғамбар алайҳис-салом: "Эй Оллоҳ, Усмондан рози бўлгин, мен ундан мингдан-минг розиман", дея дуо қилдилар. Абу Бакр Сиддиқ тўрт минг дирҳамлик бор мол-мулкини худо йўлига атади. Пайғамбар алайҳис-салом ундан: "Бола-чақаларинга бирон нарса қолдирдингми?" деб сўраган эдилар. Абу Бакр: "Уларга Оллоҳ билан унинг пайғамбарини қолдирдим" дея жавоб берди. Умар ибн Хаттоб мол-мулкининг ярмини келтириб топширди. Абдураҳмон ибн Авф юз уқийя олтин, Аббос билан Талҳа ҳам бор бисотининг талай қисмини, Осим ибн Адий етмиш туя хурмо иона қилди. Аёллар барча зеб-зийнатларидан воз кечишди. Шариат аҳкомларини мукаммал эгаллаган етти фақиҳ келиб пайғамбар алайҳис-саломдан сафарга чиқишлари учун керакли нарсалар беришларини ўтинишди. Расулуллоҳ уларга ёрдам беролмасликларини айтганларида фақиҳлар қўллари калталигидан ўкиниб, кўзлари жиққа ёшга тўлиб қайтиб кетишди. Улардан уч кишини Усмон, икки кишини Аббос, икки кишини Ёмин ибн Амр керакли нарсалар билан таъминлаб йўлга отлантиришди.
Барча тайёргарлик тугагач, пайғамбар алайҳис-салом Мадинада Муҳаммад ибн Масламани оилаларига қарашга Али ибн Абу Толибни қолдириб, ўттиз минг кишилик қўшин билан йўлга чиқдилар. Абдуллоҳ ибн Убай бошчилигидаги бир талай мунофиқлар ғазотда қатнашишдан бош тортишди. Улар: "Муҳаммад иссиқда қийналиб, олисдаги румликлар билан урушмоқчи. Яхши қуролланган, ҳарбий жиҳатдан қудратли румликлар билан тўқнашиш ҳазил фаҳмлаяпти шекилли. Улар саҳобалар билан ҳали жангга кирмай туриб, оёқ қўлига арқон тушиб банди бўлишади", дейишди, Мунофиқлар пайғамбар алайҳис-салом билан саҳобалар ҳақида турли-туман бемаъни гапларни тарқатишдан уялишмади. Мунофиқларнинг алжирашларидан хабар топган расулуллоҳ бу гапларнинг қанчалик рост-ёлгонлигини аниқлаб келишга Аммор ибн Ёсирни жўнатдилар. Мунофиқлар дарров ниқобини ўзгартириб Амморга: "Биз ҳазиллашиб, сўз ўйини учун ҳар-хил гапларни гапирганмиз, лекин кўнглимизда ҳеч қандай хусумат йўқ", дейишди.
Жад ибн Қайсга ўхшаш бир гуруҳ одам қўшиндан ажраб қолаётгани учун пайғамбар алайҳис-саломга турли баҳоналарни рўкач қилиб, узр айтишмоқчи бўлишди. Улар: "Эй расулуллоҳ, бизнинг қолишимизга ижозат бергин. Бизнинг эҳтиросимиз зўр, румликларнинг аёлларини кўрсак ўзимизни тутолмай гуноҳ иш қилиб қўйишимиз мумкин", дейишди. Бир гуруҳ аробийлар ҳам ўзларини ожизлигини ва йўл харажатига қурблари етмаслигини айтиб сафарда қолдирилишини ўтинишди. Пайғамбар алайҳис-салом уларнинг талабини қондирдилар. Оз узрини айтган мунофиқлар ҳам сафардан қолдирилди. Оллоҳ таоло бу ишлари учун пайғамбар алайҳис-саломни койиб, Тавба сурасининг 43-оятини нозил қилди: "Оллоҳ сени кечирди. Рост сўзлагувчилар билан ёлғончиларнинг гапи аниқланмагунча (уларга) нега рухсат бердинг?" Шундан кейин парвардигори олам ушбу суранинг 46-оятида мунофиқлар ҳақида бундай дейди: "Сендан фақат Оллоҳга, охират кунига ишонмайдиганлар ва дилларида шубҳаси борлар рухсат сўрашади. Улар ўз гумони билан аросатда юришади". Оллоҳ таоло мунофиқларнинг узри ёлғонлигини юқоридаги оятнинг давомида фош этади: "Агар уларнинг газотга чиқиш нияти бўлса, албатта тайёргарлик кўришарди, бироқ Оллоҳ уларнинг бу сафарда иштирок этишларини истамай қайтарди, уларга ожизу нотавонлар билан бирга қолинглар, дейилди. Мунофиқлар қолиб кетишганидан мусулмонлар хафа бўлмаслиги учун Оллоҳ таоло Тавба сурасининг 4-оятида: "Агар улар сизлар билан бирга боришса юрагингизга фақат ғулғула солишарди, фитна-фасод уругини сочишга уринган бўлишарди. Орангизда уларнинг гапдонлари бор, Оллоҳ золимларни жуда яхши билади".
Мадинада Каъб ибн Молик, Ҳилол ибн Умайя, Мирора ибн Робиъа ва Абу Хайсама цингари имони мустаҳкам бир гуруҳ мусулмонлар қолдирилди. Пайғамбар алайҳис-салом Алини қолдирганларида мунофиқалар унинг устидан кулиб, ландовур, қўлидан иш келмайдиган бўлгани учун, олиб кетишмади, дея гап тарқатишди. Бу гаплардан иззат-нафси ҳақоратланган Али Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб, арз қилди. Пайғамбар алайҳис-салом унинг гапларини эшитгач, мийиғида кулиб: "Ҳорун пайғамбар Мусо пайғамбарга қанчалик яқин бўлса, сен ҳам менга шунчалик яқинлигингдан қувонмайсанми?" дедилар.
Пайғамбар алайҳис-салом бошчилигидаги қўшин йўлга тушди. Лашкарнинг катта байроғи Абу Бакр Сиддиққа тутқазилди. Расулуллоҳ умрларидаги энг сўнгги ғазотда аъламни Абу Бакр Сиддиққа тутқазиб, оиласига қарашга Али ибн Абу Толибни қолдиришларида чуқур ҳикмат бор эди; бу нарсада Ислом давлатининг келажагига ишора, пайғамбар алайҳис-саломнинг озларига хос башоратлари яққол кўзга ташланарди. Сарвари олам муҳожирларнинг байроғини Зубайрга, Авс қабиласининг аъламини Усайд ибн Ҳузайрга, Хазраж қабиласининг аъламини Хубоб ибн Мунзирга тутқаздилар. Қўшин Самуд қавмининг юрти Ҳижир деган жойдан ўтаётганида расуллуллоҳ саҳобалар Оллоҳнинг буюк қудратидан қўрқиб, таъсирланишлари учун: "Ҳалок бўлган кофирларнинг ерига йиғи-сигъи билан киринглар", дедилар. Ер-кўкни одамларнинг қий-чуви босиб кетди.
Абу Бакр қўшинга имом қилиб тайинланди. Ибод ибн Бишр эса соқчиликка қўйилди. Улар Табукка етиб келганда бу жойлар бутунлай вайрон бўлган, одам яшаганининг нишонаси йўқ эди. Пайғамбар алайҳис-салом тикон босиб ётган файзсиз жойларга ўйчан тикилганларича Муоз ибн Жабалга: "Умринг еца, сен бу ерларнинг яна обод бўлиб, боғ-бўстонга айланганини кўрасан", дедилар. Чиндан ҳам у кишининг башоратлари рўёбга чиқиб, Табук энг хушманзара масканлардан бирига айланди. Қўшин Табукда дам олаётганда Абу Хайсама етиб келди. Унинг иссиқ кунда азият чекиб бу ерга етиб келишининг сабаби бор эди. Абу Хайсама уйига келса, икки хотини ором олиши учун боғда салқин жой ҳозирлаб, муздек сув, лаззатли таомларни тайёрлаб қўйишган экан. Кун ҳаддан ташқари иссиқ, ҳар бир тирик жон соя-салқинга ўзини уриб, ором олишни кўзлайдиган пайт эди. Абу Хайсама: "Мана шу иссиқ кунда расулуллоҳ жонларини қийнаб йўл юрсалару мен дарахт соясида, чиройли хотинларимнинг бағрида муздек сув ичиб, роҳатланиб ётаманми, дея хаёлдан кечирди ва виждони қийналиб, ҳузур-ҳаловатдан воз кечди. "Оллоҳнинг номи билан қасам ичамаики, ҳеч қайсингизнинг пашшахонангизга кирмай, расулуллоҳнииг орқаларидан қувиб етаман. Йўлга егулик тайёрлаб беринглар" деди. То хотинлари йўл тадорикини кўргунча қиличу найзасини олиб, туясини минди ва иссиқ забтига олиб турганига қарамай қўшиннинг орқасидан йўлга тушди.

Орқага Олдинга