loader

Айла ҳокимининг келиши

Пайғамбар алайҳис-салом румликларнинг урушга тайёргарлик кўришаётганини эшитган бўлсалар-да, бироқ Табукда бирон ғаним аскари кўринмади. Ислом лашкари бу ерда бир неча кун дам олди. Бу орада расулуллоҳнинг ҳузурларига Айланинг ҳокими Юҳанно ва у билан бирга Жарбо, Азруҳ Мино аҳолисининг вакиллари келишди. Юҳанно ислом динини қабул қилмай хирож тўлашга пайғамбар алайҳис-салом билан шартнома тузди. Расулуллоҳ унга қуйидагича аҳдномани ёзиб бердилар:
"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу Оллоҳдан ва унинг элчиси Муҳаммад пайғамбардан Юҳаинога ва Айла аҳолисига хоҳ қуруқлиқда, хоҳ денгизда бўлсин уларга омонлик берилгани ҳақидаги аҳдномадир. Бу одамлар ва уларнинг тарафдорлари бўлмиш Шом, Яман, денгиз халқи Оллоҳнинг ва унинг пайғамбари Муҳаммаднинг ҳимоясида бўладилар. Уларнинг қайси бири аҳдномани бузса, жони ҳам, мол-мулки ҳам ҳимоя қилинмайди. Бундай одамларнинг мол-мулки тортиб олган кимсаларга ҳалол ҳисобланади. Аҳдномага биноан иш тутганлар хоҳ қуруқлиқда, хоҳ денгизда, қаерда бўлишидан қайти назар даҳл, тажовуз қилинмайди".

Орқага Олдинга