Пайғамбар алайҳис-салом Яманга ўз вакилларини ҳоким этиб тайинладилар: Яманнинг Адан томонидан юқори қисмига Муоз ибн Жабал, пастки қисмига Абу Мусо Ашъарий ҳоким бўлди. Расулуллоҳ уларга: "Диний ишларни сира қийинлаштирманглар, аксинча енгиллаштиринглар, одамларни чўчитмасдан яхшиликдан башорат беринглар, — дедилар ва Муозга яна шундай деб тайинладилар. — сен аҳли китоб халқининг ёнига кетяпсан. У ерга боргандан кейин уларни "Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур — расулуллоҳ" деб гувоҳлик беришга даъват этгин. Агар шундай деб имон келтиришса, Оллоҳ мусулмонларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганини тушунтиргин. Бунга ҳам рози бўлишса, бойларининг молларидан закот олиб кабағалларига берилишини айтгин. Бунга ҳам кўнишса, закотни яхши моллардан олмагин. Мазлумларнинг қарғишидан ўзингни асра, бундай дуойибад билан Оллоҳнинг ўртасида парда йўқ", деб уқтирдилар. Муоз то расулуллоҳ вафот этгунларигача Яманда турди. Абу Мусо пайғамбар алайҳис-салом видолашув ҳажига борганларида Маккага қайтиб келди.
Орқага Олдинга