loader

Ҳамир подшоҳларининг элчилари

Ҳамир подшоҳлари Ҳорис ибн Абдулкулол, Нуайм, Нумон, Муофир ва Ҳамадонлар имон келтиришди ва пайғамбар алайҳис-саломга элчи юбориб, мусулмон бўлганликларини билдиришди. Расулуллоҳ уларга мактуб йўлладилар. "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммадан Ҳорис ибн Абдукулол, Наъайм, Нумон, Муофир ва Ҳамадонларга:
Мен сизлар мусулмон бўлганинглар учун ёлғиз Оллоҳга ҳамд айтаман, ундан бошқа ҳеч илоҳ йўқдир. Юборган элчинглар биз Румдан қайтаётган пайтимизда келган экан, улар билан Мадинада учрашдик. Улар менга сизларнинг ҳол-аҳволингизни, мусулмон бўлганингизни ва мушрикларни ўлдираётганингизни айтишди. Сизлар тузатувчилардан бўлиб, Оллоҳга, пайғамбарга итоат эцанглар, фарз намозини ўқисанглар, закот берсанглар, ғаниматнинг бешдан бирини Оллоҳ йўлига ажрацанглар, пайғамбарнинг улушини ҳамда мўминларга вожиб бўлган садақани берсанглар, бу Оллоҳнинг сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилганидир. Мен Зуръа Зийязин элчиларимни юбордим. Уларга яхши муомала қилишингларни тавсия этаман. Улар Муоз ибн Жабал, Абдуллоҳ ибн Зайид, Молик ибн Убода, Уқба ибн Намир, Молик ибн Мурра билан уларнинг ҳамроҳларидир. Сизлар берадиган закотни ва ғайридинлардан олинадиган хирожни шуларга топширишинглар мумкин. Элчиларнинг бошлиғи Муоз ибн Жабал. Улар сизлардан рози бўлиб қайтишсин. Муҳаммад шунга гувоҳлик берадики, ёлғиз Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Оллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Молик ибн Мурра сенинг ҳамирликлар орасида биринчи бўлиб имон келтирганинг ва мушрикларни ўлдирганинг ҳақидаги хабарни етказди. Сенга хайрли башорат бераман ва Ҳамир халқига бошчилик қилишни топшираман: бир-бирингизга хиёнат қилмасликни, аксинча ёрдам беришни буюраман. Муҳаммад бою камбағал ҳаммангизнинг йўлбошчингиздир. Муҳаммад ва унинг оиласи садақа олиши дуруст эмас. Сизларнинг берган закотингиз камбағал мусулмонларга, муҳтож мусофирларга улашилади. Молик (у ердаги) аҳвол ҳақида батафсил маълумот берди. Унга яхши муомала қилишингларни буюраман. Сизларга салом. Оллоҳ сизларга раҳмат ёғдирсин ва барокат берсин".

Орқага Олдинга